

"Football Italia" хабарига кўра, 23 ёшли футболчи "Челси"га ўтишга яқин турибди. Лондонликлар италиялик учун 32 млн евро тўлашади. Шунингдек, 3 млн евро бонус тарзида ваъда қилинган.
Олдинроқ унинг хизматларига "Арсенал" томонидан қизиқишлар бўлаётгани борасида маълумотлар берилганди.



