Championat.asia vs "Бунёдкор". ФОТО + ВИДЕО

Narzulla Saydullayev
24 апр 2015, 18:52
Кеча "Бунёдкор" академиясига қарашли мини футбол залида сайтимиз ва "Бунёдкор" клуби ходимлари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.
Жанговор руҳда кечган баҳсда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Сайтимиз ходими Омонжон хет-трикка эришган бўлса, Жасур Асланов битта гол урди. Пенальтилар сериясида Нодирхўжа Юлдашев қаҳрамон бўлди. Рақибларнинг иккита зарбасини қайтарган посбонимиз якуний зарбани аниқ амалга оширди - 2:1. 



Учрашув аввалида иккала жамоа бир бирларига эсдалик совғалар топширишди.



"Бунёдкор" ходимлари жамоаси




"Championat.asia" жамоаси. Юқоридан (чапдан ўнгга) Нодирхўжа Юлдашев, Беҳзод Назаров, Толибжон Қосимов, Аҳмад Эшматов.
Пастки қатор (чапдан ўнгга): Нарзулла Сайдуллаев, Жасур Асланов, Омонжон Тўхтамирзаев, Артём Меликов.



СПОРТ ТВ шарҳловчиси Мурод Ризаев учрашувни кузатгани учун атайин ташриф буюрди. Уларга миннатдорчилик билдирамиз

TAS-IX



TAS-IX эмас
 

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›