UZ

Сўнгги янгиликлар

Championat.asia сайтида фикр билдириш тўхтатилди Янгиликлар

Championat.asia сайтида фикр билдириш тўхтатилди

Теглар :  Championat.asia
Championat.asia сайти ўқувчилар ўз фикрини билдира оладиган Ўзбекистондаги кам сонли сайтлардан бири.

Бироқ кечаги ҳолатдан сўнг афсуски номаълум муддатга фикр билдиришни тўхтатишга қарор қилдик. Бунга айни пайтда хорижда бўлиб турган "Ferhat Werdum" никидаги ўқувчининг муқаддас зот бўлган ОНАни қўшиб сўкингани сабаб бўлди. Энг алам қилгани унинг комментига кўплаб ўқувчилар + босишган. 

"Навбаҳор" мухлислари сайтдан, унинг админларидан норози бўлишлари турган гап. Лекин ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳеч ким уларга бировни ҳақорат қилиш ёки онани қўшиб сўкиниш ҳуқуқини бермайди. 

Биз "Ferhat Werdum" никидаги ўқувчи ҳақидаги барча маълумотларни тегишли жойга юбордик. Бу ўқувчи ўзи ёзган гапларига қонун олдида жавоб беради. 

Маълум муддат сайтда фикр билдириш ёпиқ бўлади. Бу сайтнинг молиявий ҳолатига таъсир қилиши мумкин, лекин бизга сўкиниб қолдирилган комментлар керак эмас.

Рейтинг: +283   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг