Чалханоглу "Милан"да қолади(ми)?

Sherzod Nurmatov
24 фев 2021
Футболчи "Милан" билан янги шартнома бўйича бир тўхтамга келишга яқин.

Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, футболчининг агенти жамоа спорт директори Паоло Мальдини билан учрашган. Музокаралар давомида янги шартнома шартлари келишиб олинган. 

Туркияликнинг "Милан" билан шартномаси 2025 йилгача узайтирилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, "россонерилар" ярим ҳимоячига йилига 4 миллион евро маош таклиф қилишган, Чалханоглунинг ўзи эса ундан бир миллион евро кўпроқ маошни истамоқда.

Хавбек жорий мавсумда барча турнирларда 28 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 11 та голли узатмани намойиш қилди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira