Чалханоглу "Милан" сабаб Қатардан таклифни рад этди

Alisher
11 июн 2021, 13:51
Туркиялик хавбек Хакан Чалханоглу "Милан" билан меҳнат шартномасини узайтирмоқчи.

Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, ярим ҳимоячи Қатарнинг "Ал Дуҳайл" клубидан жозибали таклиф олган. Клуб Хаканга 3 йиллик шартнома ва 8 миллион евролик маош таклиф қилган.

Аммо, турк рад жавобини берди ва "россонерилар" билан янги шартнома имзоламоқчи.

Чалханоглунинг Милан гранди билан тузган шартномаси жорий ойнинг сўнггига қадар мўлжалланган. У ўтган мавсум А Серия доирасидаги 33та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 9та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/NicoSchira

Сўнгги янгиликлар

Барча ›