

Кун доирасидаги дастлабки ўйинда Қирғиз Республикаси устидан 4:2 ҳисобида зафар қучган тожикистонлик қизлар мусобақани 3-ўрин билан якунлашди. Гуруҳдаги барча ўйинларни ютқазган қирғизлар эса охирги поғонага жойлашишди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу жамоалар дастлабки 2 турни Ўзбекистон ҳамда Эрон терма жамоаларига бой бериб қўйишган эди. Мусобақа ғолибини аниқлаб берувчи сўнгги учрашув бироздан кейин пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида старт олади.
3-тур, 17:00
Ўзбекистон — Эрон



