«CAFA Women’s Championship 2018». Бугун 2-тур ўйинлари бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
25 ноя 2018, 11:35
Шу кунларда юртимизда «CAFA Women’s Championship 2018» мусобақаси бўлиб ўтаётгани ҳақида хабарингиз бор.

Бугун мазкур мусобақанинг иккинчи тур баҳслари бўлиб ўтади.

Турнинг биринчи ўйинида Афғонистон терма жамоаси Эронга қарши баҳс олиб боради. Ўйин соат 13:00да бошланади. Учрашувни ўзбекистонлик Ҳуснора Жумаева бошқариб боради. Унга қанотларда Александра Кончикова ва Хайринисо Эркинова ёрдам беришади. Захира ҳаками – Вероника Бернандская (Қирғизистон).

Куннинг иккинчи ўйинида Ўзбекистон терма жамоаси Тожикистон билан баҳс олиб боради. Ўйин соат 16:00да бошланади. Учрашувни эронлик Сурур Саидий бошқариб боради. Қанотларда унга Ҳабиба Рабавикетаб ва Жалеҳ Туфанпур ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Жибек Оқил қизи (Қирғизистон).

Барча учрашувлар пойтахтимиздаги “Миллий” стадионида бўлиб ўтади.


25 ноябрь, якшанба
13:00 Афғонистон - Эрон
16:00 Ўзбекистон - Тожикистон


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›