

Ўзбекистонлик ўсмир қизлар халқаро турнирнинг сўнгги турида тожикистонлик дугоналарига қарши майдонга тушди ҳамда йирик — 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу тариқа, Ўзбекистон Тожикистон, Эрон ва Қирғизистонга кечган баҳсларнинг барчасида ғалаба қозониб, мусобақада ғолибликни қўлга киритди.

Асалхон Аминжонова эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.




