UZ

Сўнгги янгиликлар

23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  2 23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  2 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  32 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  448 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19

"CA"да янги лойиҳа: "Терма жамоа гвардиячилари" №1. Темур Кападзе Янгиликлар

"CA"да янги лойиҳа: "Терма жамоа гвардиячилари" №1. Темур Кападзе

"CA"да янги лойиҳа ишга тушди. Энди Ўзбекистон терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчиларнинг статистик кўрсаткичлари билан танишиб боришингиз мумкин бўлади.
Бугундан бошлаб ҳафтанинг жума куни ўқувчиларимизга Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар ҳақида маълумот бериб борамиз.

Дастлабки қаҳрамонимиз Ўзбекистон терма жамоасида ўйин ўтказиш бўйича рекордчи бўлиб турган ярим ҳимоячи Темур Кападзе бўлади. “Актобе” клуби сафида бу йил Қозоғистон чемпиони бўлган футболчи бугунга қадар 109 марта миллий терма жамоа либосини кийиб майдонга тушган.

Кападзе 109 та ўйиннинг 61тасида тўлиқ ўйнаган. 28та учрашувда асосий таркибда майдонга тушган ҳамда ўйин давомида бошқа футболчига алмаштирилган. 20та ҳолатда эса у мураббийлар томонидан захирадан майдонга туширилган. Кападзе миллий терма жамоа сафида жами 8090 дақиқа ҳаракат қилган.

Илк ўйини, голи ва сариқ карточкаси
Кападзе терма жамоадаги дебютини 2002 йилнинг 14 май кунида Словакияга қарши ўртоқлик учрашувида ўтказган. Уни терма жамоага бош мураббий Равшан Ҳайдаров жалб қилган. Ўша куни у Андрей Власичевнинг ўрнига майдонга тушиб сўнгги 10 дақиқада ҳаракат қилган. Словакия ўша ўйинда йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган.



Асосий таркибдаги илк учрашувини эса Кападзе 2003 йилда Латвияга қарши ўртоқлик учрашувида нишонлаган. Ўзбекистон терма жамоаси Латвияни сафарда йирик ҳисобда доғда қолдирган – 3:0. Қаҳрамонимизнинг терма жамоамиз сафидаги дастлабки тўлиқ учрашувини Осиё кубоги-2004 саралаши доирасидаги Тошкентда Гонконгга қарши ўтказган ва ўша ўйинда вакилларимиз йирик 4:1 ҳисобида ғалабага эришишган. Дастлабки голни эса ўша саралашда Тожикистонга қарши беллашувда рақиб дарвозасига киритган. Термамиз бу ўйинда ҳам 4:1 ҳисобида зафар қучган.

ЖЧ-2006 саралаши биринчи гуруҳ босқичида Фаластинга қарши ўйинда Темур Кападзе миллий терма жамоамиз сафида дастлабки огоҳлантиришини олди. Шу кунгача ўтказган 109 та ўйинда 8 та сариқ карточка олган Темур биронта ўйинда ҳам қизил карточка олмагани таҳсинга сазовор натижа.

Иштирок этган мусобақалари
Қаҳрамонимиз Осиё кубоги-2004, Осиё кубоги-2007 ва Осиё кубоги-2011 саралашлари ва финал босқичларида иштирок этган. Яқинда жамоамиз Осиё кубоги-2015 йўлланмаси ҳам қўлга киритганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари ЖЧ-2006, ЖЧ-2010 ва ЖЧ-2014 саралашларида майдонга тушган. 2004 йили Хитойда ўтган Осиё кубогида Кападзе терма жамоамизнинг барча 4 та учрашувида ҳам майдонга тушган. Ўша мусобақада термамиз чорак финалда Баҳрайнга пенальтилар сериясида ютқазган. Тўртта давлатда ташкил қилинган Осиё кубоги-2007да ҳам терма жамоамиз чорак финалда тўхтаган. Гуруҳ босқичининг уччала ўйинида тўлиқ ўйнаган қаҳрамонимиз, Саудия Арабистонига қарши ўтган нимчорак финал ўйинида амлаштирилган. Ўша қитъа чемпионатида Кападзе иккита гол уришга муваффақ бўлган (Малайзия ва Хитой дарвозасига). Сўнгги Осиё кубоги Қатарда бўлиб ўтгани кўпчиликни ёдида. У ерда терма жамоамиз ўз тарихида биринчи марта ярим финалга қадар етиб бора олди. Эътиборлиси, Темур Кападзе ўша мусобақада терма жамоамиз сафида барча ўйинларда тўлиқ иштирок этишга эришди.



Рақиб терма жамоалар
Футболчи 35та давлат терма жамоаларига қарши майдонга тушган. Энг кўп рақиблик қилган жамоаси бу Баҳрайн ҳисобланади. Биз учун ўта ноқулай рақиб бўлган терма жамоага қарши Темур Кападзе 8 марта майдонга тушган. Кейинги ўринда Жанубий Корея терма жамоаси турибди – 7та ўйин.

Голлари
100 та ўйинда рақиблар дарвозасига 9 та гол урган Кападзе бу голларни 9 та ўйинда урган. Яъни у битта ўйинда биттадан ортиқ гол ура олмаган. Малайзияга қарши ўйинларда 2 марта тўп киритган. Унинг голлари Саудия Арабистони, Иордания, Хитой Тайпеи, Тожикистон, Хитой, КХДР ва Сингапур терма жамоалари дарвозаси тўридан жой олган. Ярим ҳимоячи бир қатор муҳим голларни ҳам урган. Осиё кубоги-2007 гуруҳ босқичининг сўнгги турида Хитойни мағлуб этсак чорак финалга чиқишимиз аниқ эди. Ўйнинг 72-дақиқасида Максим Шацких ҳисобни очган. Сўнгги дақиқаларда хитойликлар катта куч билан ҳужумга ташланишган. Аммо 86-дақиқада Кападзе иккинчи голни уриб рақибни “нокдаун”га учратади. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Гейнрих Хитойни “нокаут”га учратади – 3:0. ЖЧ-2010 иккинчи саралаш босқичининг 2-турида Тошкентда Саудия Арабистони терма жамоасини қабул қилганмиз. Ўша ўйиннинг биринчи бўлими сўнггида бурчак тўпидан сўнг Кападзе боши билан араблар дарвозасига гол уриб ҳисобни очган. Иккинчи бўлимда Шацких ва Жепаров устунликни мустаҳкамлашган – 3:0. ЖЧ-2014 саралаши учинчи босқич 4-тури доирасида ўтган йили Тошкентда КХДР терма жамоасини қабул қилганмиз. Ўша ўйинда биз ғалаба қозонсак муддатдан аввал 4-босқичга йўлланмага эга бўлардик. Учрашувдаги ягона голни 48-дақиқада бурчакдан Гейнрихнинг ошириб берган тўпини айнан Кападзе рақиб дарвозасига урган – 1:0.   

Сариқ карточкалари
Юқорида айтиб ўтганимиздек Кападзе терма жамоа сафида умуман қизил карточка олмаган. 8 марта сариқ карточкага лойиқ кўрилган ҳолос. Иордания ва Қатар терма жамоасига қарши 2 мартадан огоҳлантирилган. Шунингдек, Саудия Арабистони, Хитой, Фаластин ва Арманистон терма жамоаларига қарши ўйнаганимизда Кападзе сариқ карточка олган.



Йиллар
Кападзе 2002 йилдан буён терма жамоада муназам равишда тўп тепиб келмоқда. Яъни, охирги 10 йилнинг барчасида терма жамоа сафида майдонга тушган. Дастлабки йилда у 2та ўйинда майдонга тушган. Терма жамоамиз ўша йили 2 та ўйин ўтказган. Бу Кападзе учун ортда қолган йиллар ичида энг кам ўйнаган йил ҳисобланади. Энг кўп ўйнаган йил эса ўтган 2011 йилга тўғри келади. Сабаби ушбу йилда Осиё кубоги 2011 мусобақаси, ЖЧ-2014 саралашининг дастлабки 3 та босқичи ва ўртоқлик учрашувлари бўлиб ўтди. Натижада "Копа" 16 та ўйинда қатнашди. Ярим ҳимоячимиз 2002, 2004, 2006 ва 2010 йилларда терма жамоамиз ўтказган барча ўйинларда ўйнашга эришган. 2012 йилда 13та ўйиннинг фақат биттасида қаҳрамонимиз иштирок этмаган. Якунланган 2013 йилда термамиз 12та учрашув ўтказди, Кападзе шулардан 8тасида иштирок этди.  

Темур Кападзе 2013 йил 12 октябрь куни БАА терма жамоасига қарши терма жамоа таркибидаги ўзининг юбилей 100-учрашувини ўтказди. Ярим ҳимоячи юзлик довонига етган дастлабки футболчи бўлиб тарихда қолди. Ҳозирга қадар ҳеч бир футболчи 100та ўйин ўтказгани йўқ.


Темур Кападзенинг юбилей ўйинлари

Рақиб

Ўйин мақоми

Ҳисоб

Сана

1

Словакия

Ўртоқлик

1:4

14.05.2002

25

Баҳрайн

ЖЧ-2006 саралаши

1:1

08.10.2005

50

Сингапур

ЖЧ-2010 саралаши

1:0

07.06.2008

75

Қатар

Осиё кубоги-2011

2:0

07.01.2011

100

БАА

Ўртоқлик

2:2

12.10.2012


Кейинги жума куни Сервер Жепаров ҳақида маълумот берамиз.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика