UZ

Сўнгги янгиликлар

00:22Ҳаким Фузайлов: "Бугунги мағлубият учун ҳамма айбни ўзимга оламан"  0 00:00Суперлига. "Динамо" мухлислари кўз ўнгида "Нефтчи"га ютқазди  0 23:50Сергей Лушчан: "Кубок ўйинларида футболчиларга қўшимча мотивация керак"  1 23:28Вадим Абрамов: "Бугун жамоам жуда оғир ўйнади"  7 23:06Брайан Риаскос: "Суперлига – бир қараганда осон, аммо аслида жуда мураккаб турнир"  2 22:59Виталий Левченко: "Динамо"нинг турнир жадвалида биздан юқори эканлиги футболчиларга қўшимча мотивация берди"  3 22:25Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Лаос дарвозасига еттита жавобсиз тўп киритди  6 22:19"Милан" 20 млн евродан зиёдга Италия термаси футболчисини сотиб олади  1 22:14Ўзбекистон кубоги. Чорак финалнинг барча иштирокчилари аниқ!  2 21:58Суперлига. "Нефтчи" қолдирилган ўйинда "Динамо"ни ишончли ҳисобда ютиб, 3-ўринга кўтарилиб олди  53 21:55Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўз рақибларини мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олишди  24 21:10Расман: "Атлетико" Баэнани "Вильярреал"дан 45+5 миллион еврога сотиб олди  0 20:35Расман: "Челси" 60 миллион фунтлик трансферни амалга оширди  1 18:50Куртуа Трент ҳақида: "Унинг жарима зарбалари ва бурчак тўплари – бошқа даражада, бундай техникaни ҳеч қачон кўрмаганман"  4 18:27Эшитдик-да! Шацких "Пахтакор"дан икки андижонлик футболчини "Андижон"га олиб келмоқчи  19

“Бухоро” — “Олимпик” ўйини Тошкентга кўчирилди Янгиликлар

“Бухоро” — “Олимпик” ўйини Тошкентга кўчирилди

“Бухоро” футбол клуби шу йилнинг 25 январь куни Ўзбекистон Профессионал футбол лигасига хат билан мурожаат қилган бўлиб, унда “Бухоро” спорт мажмуаси жорий йилнинг 1 апрель кунига қадар футбол учрашувлари учун тайёр бўлиши баён қилинган.

Шунга қарамай, “Бухоро” футбол клуби белгиланган муддатга қадар стадион масаласини ҳал қила олмади. Бунинг оқибатида “Бухоро” футбол клуби “2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар регламенти”нинг 4.2. ҳамда 4.3. бандларини ўз вақтида бажармади.

Шундан келиб чиқиб, Про лига 3-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Олимпик” учрашуви аввалдан белгилангани каби Бухоро шаҳрида эмас, Тошкентдаги “Жар” стадионида ўтказилади. Жамоаларнинг II даврадаги ўйинига Бухоро мезбонлик қилади.

“Бухоро” футбол клуби “Олимпик” билан учрашув ўтадиган 6 апрель санасига қадар Регламентнинг юқорида кўрсатилган бандлари бўйича талабни бажармаса, клубнинг Про лига 5-туридан ўрин олган “Истиқлол” клубига қарши уй учрашуви ҳам Фарғона шаҳрига кўчирилади. Клуб бундай ҳолатда II давра ўйини учун ҳам Фарғонага сафар этиши бўйича огоҳлантирилди.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика