"Бухоро" бугун "Обод" стадионида машғулот ўтказди

Narzulla Saydullayev
11 янв 2016, 12:09
"Бухоро" клубининг Тошкентдаги йиғини давом этмоқда.

Жамшид Саидов бошчилигидаги жамоа бугун "Обод" стадионида машғулот ўтказди. Соат 10:00да бошланган машғулотда 13 нафар футболчи қатнашди. Икки нафар посбон Муҳиддин Худоёров ва Шоҳжаҳон Насимов дарвозабонлар мураббийи билан бирга ишлади.

Қолган 11 нафар футболчи Жамшид Саидов, Тачмурад Агамуродов ва Камо Газаров бошчилигидаги машғулот ўтказишди. Бир қатор футболчилар тиббий кўрикдан ўтишаётгани боис машғулотда қатнаша олишмади.

Бобур Омонов эса кичик жароҳати туфайли якка тартибда шуғулланди.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia