Буссуфа “Ал-Шабаб” футболчисига айланди

5 янв 2019, 08:53
“Анжи” ҳамда “Локомотив” собиқ футболчиси Муборак Буссуфа Саудия Арабистони жамоасида тўп сурадиган бўлди.

Марокаш терма жамоасининг 34 ёшли ярим ҳимоячиси Ар-Рийоднинг “Ал-Шабаб” жамоаси билан шартнома имзолади. Буссуфа сўнгги икки мавсумни БААнинг “Ал-Жазира” клубида ўтказганди.

Айни дамда “Ал-Шабаб” мамлакат чемпионати мусобақа жадвалида 15 турдан сўнг 29 очко жамғариб 3-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Twitter/alshabab