"Бунёдкор" тарихда илк бор ўз майдонида "Бухоро"га мағлуб бўлди

Alisher
28 авг 2023, 07:52
Кеча Суперлиганинг 18-турида Тошкентда "Бунёдкор" ва "Бухоро" жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Курашларга бой ўтган ўйинда омад меҳмонларга кулиб боқди, дея оламиз. Шоҳруз Норхоновнинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Бухоро"га ғалаба келтирди, 2:1. Шу тариқа "Бухоро" ўз тарихида илк бор Тошкентда "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратишни уддасидан чиқди. "Қалдирғочлар" ўз майдонида кўҳна шаҳар жамоасига қарши 15 маротаба майдонга чиққан, 2 бор дуранг ўйнаган ва 12та учрашувда ғалаба қозонган.  

"Бунёдкор" ўз майдонида 5 йилдан бери "Бухоро"ни мағлуб эта олмаяпти. Пойтахт клуби сўнгги маротаба 2018 йил Миржалол Қосимов бошчилигида Улуғбек Бакаев жамоаси устидан 3:0 ҳисобида зафар қучган.

"Бухоро" ўзаро ўйинлардаги сўнгги ғалабасини айнан Бакаев қўл остида 2017 йил қўлга киритган (4:2)

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: championat.asia