"Бунёдкор” оқ, "Ал Наср" сариқ рангли формада ўйнайди

Narzulla Saydullayev
23 фев 2015, 15:57
“Ал Наср” - “Бунёдкор” учрашувидан олдин ҳар иккала жамоа менежерлари ва учрашув расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда жамоаларнинг эртанги баҳсда қандай рангли либосларда ҳаракат қилишига ҳам ойдинлик киритиб олинди. Бу ҳақда "қалдирғочлар" расмий твиттери хабар берди.

Унга кўра, “Бунёдкор” футболчилари оқ, дарвозабон сиёҳранг рангли либосда ҳаракат қилади. "Ал Наср" вакиллари эса сариқ рангли формада ўйнашади.

“Ал Наср” - “Бунёдкор” учрашуви 24 февраль куни куни Ар Риёддаги "Қирол Фаҳд" стадионида соат 22:25да бошланади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia