UZ

Сўнгги янгиликлар

13:14Эмилиано Мартинес: "Месси - Аргентинанинг 99,9 фоизи, қолганлар 0,1 фоиз"  2 12:49"Манчестер Сити" эгалари яна бир клубни сотиб олмоқда  2 12:25Де Лигт: "Менимча, ЖЧ-2022да ўйнамайман"  2 12:06Қатардаги бинода аҳволи оғир деб айтилаётган Пеле расмини намойиш қилишди  4 11:45Эшитдик-да! "Навбаҳор" "Нефтчи" футболчиси учун йилига 2 млрд сўм маош тўлашга тайёр  22 11:33"Ювентус" қишда фақатгина бир позиция учун футболчи сотиб олишга ҳаракат қилади  0 11:11Кроос Бундестимдаги пасайиш сабабини айтди  6 10:50Луи ван Гал Нидерландия термасининг муаммолари ҳақида гапирди  4 10:28Скалони: "Аргентина ўйиннинг бундай якунига лойиқ эмасди"  10 10:00Футзал. Олий Лига. “Максам-Чирчиқ” – “Оил Стар” баҳсида 13 та гол урилди, “Металлург” 5:4 ҳисобида “Бунёдкор”ни енгди ва бошқа натижалар (+бугунги учрашувлар ва жадвал)  0 09:30Марселонинг ўғли “Реал” билан илк шартномасини имзолади. У ёшлар чемпионатида 7 баҳсда 15+3 натижа қайд этмоқда  3 09:15Бразилия ТЖ мухлислари учун хушхабар  5 09:00Дюмфрис ЖЧ рекордини такрорлади  1 08:55ЖЧ-2022. Аргентина – Австралия 2:1  2 08:50ЖЧ-2022. Нидерландия - АҚШ 3:1  0

"Бунёдкор": Кореядан меҳр билан қайтишди Янгиликлар

"Бунёдкор": Кореядан меҳр билан қайтишди

2014 йилнинг ноябрь ойи миллионлар ўйинининг сир-асрорларини “Бунёдкор” футбол мактабида ўрганаётган бир гуруҳ болалар ва уларнинг устозлари хотирасида узоқ сақланиб қолиши шубҳасиз.
Бунинг боиси бор, албатта. 15 ёшли футболчиларимиз Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган “Ari sports Cup International Youth U-15 Football Tournament” мусобақасида муваффақият қозонишди.

Спортчиларимизнинг Инчеондаги баҳсларда иштирок этишига “Корея – Ўзбекистон дўстлик жамияти” катта ҳисса қўшди. 25 кишидан иборат делегациямизнинг олис мамлакатга сафари билан боғлиқ барча ташкилий масалалар юксак савияда амалга оширилди. Жанубий ва Шимолий Корея спорт жамияти томонидан уюштирилган ушбу турнирда Марказий Осиё давлатларидан айнан Ўзбекистон футбол клуби вакилларининг қатнашгани эса бугунги кунда халқаро ареналарда ўзбек футболининг обрўси тобора ошиб бораётганидан далолатдир.

“Бунёдкор” футболчилари турнирга пухта тайёргарлик кўришлари учун мезбонлар барча шарт-шароитни яратишгани эътиборга лойиқ.
- Биз машғулотлар ўтказиш баробарида турли шаҳарларнинг диққатга сазовор жойларини кўрдик, маҳаллий клубларнинг музейларида бўлиб, уларнинг тарихи ҳақида тасаввур ҳосил қилдик. Болаларда жаҳон футболи юлдузларининг либослари, бутсилари, дастхатлари, турли кубок, тўп ва совринлар катта таассурот қолдирди. Биз мураббийлар билан мулоқотга киришиб, фикр-мулоҳаза алмашдик. Клубимиз медицина хизмати раҳбари кореялик ҳамкасблари билан спорт медицинасига оид янгиликлар хусусида суҳбатлашди. Корейс клубларидаги тиббий хизмат ташкил этилишинининг ўзига хос жиҳатларидан хабардор бўлди, - дейди 15 ёшли футболчиларимиз бош мураббийи Дилмурод Абдуллаев.

Турнир иштирокчилари аввалига икки гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашишди. “Бунёдкор” дастлабки турда Хитой термаси вакилларини йирик 4:0 ҳисобида мағлуб этди. Голларни Жаҳонгир Абдусаломов ва Зиёвуддин Аҳадов киритишди. Ҳар иккала футболчимиз рақиб дарвозасини икки мартадан ишғол қилишгани диққатга сазовор. Иккинчи турда маҳаллий жамоалардан бири “Конвондо” билан учрашувда йигитларимиз ғалабага бўлган иродани намойиш этишди. Аввалига пенальтидан тўп ўтказиб юборишгани ва бир киши кам бўлиб қолишганига қарамай, ўйинда бурилиш ясай олишди. Жаҳонгир Абдусаломов ва Аббос Жўрақулов киритган голлар ўзбекистонликларнинг муваффақиятини таъминлади.

Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган тошкентлик ёш футболчилар финалда Шимолий Корея терма жамоасига рўбарў келишди. Халқаро тажрибаси кўпроқ рақиблар устунликка эришгани боис “Бунёдкор” йигитлари кумуш медаллар ва ажойиб кубок билан қаноатланишга мажбур бўлишди.

Мутахассислар ва бошқа жамоалар вакиллари ўзбекистонлик футболчиларнинг ўйини ёққанини алоҳида таъкидлашди.

Уйга кумуш медаллар билан қайтган “Бунёдкор” мактаби аъзолари учун мазкур турнир халқаро аренадаги дастлабки йирик мусобақа бўлди. Кореядаги учрашувлар “Бунёдкор”нинг бўлажак юлдузлари учун катта тажриба мактаби вазифасини ўташи табиий.

Ўзаро келишувларга биноан кореялик ёш футболчилар Тошкентга ташриф буюришлари ҳамда “Бунёдкор” футбол мактаби меҳмони бўлишлари режалаштирилмоқда. Шунингдек, ўзбекистонлик спортчилар Кореядаги навбатдаги шу каби мусобақаларга таклиф этилиши кўзда тутилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, Ўзбекистон ва Жанубий Корея халқлари ўртасидаги дўстона алоқаларни янада мустахкамлашга ҳисса қўшади.

Ёш футболчиларимизнинг бу каби халқаро турнирларда иштирок этаётгани юртимизда “Соғлом бола йили” давлат дастури доирасида муҳим ишлар амалга оширилаётганининг далилидир.

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика