

“Бунёдкор” ФК делегацияси Исфаҳондаги “Kowsar” меҳмонхонасига жойлашишди. Бирозгина шамолни инобатга олмаганда шаҳардаги об-ҳаво ҳарорати деярли Тошкентдаги билан бир хилда.
Бугун, 3 апрель санасида “Бунёдкор” Эроннинг энг қадимий шаҳри ҳисобланган Исфаҳондаги биринчи машғулотини ўтказади. Сергей Лушчан бошчилигида олиб бориладиган тайёргарлик жараёни маҳаллий вақт билан 19:00га мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, Осиё Чемпионлар лигаси-2016 гуруҳ босқичи 4-тури доирасидаги “Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” учрашуви 5 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкентда 20:30 бўлади)да бошланади.



