UZ

Сўнгги янгиликлар

13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  0 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   5 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  1 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  4 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  13 09:22Эшитдик-да! "Бунёдкор"да яна бош мураббий ўзгарди  10 08:55Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман"  31 08:35АПЛ. "Арсенал" - "Челси" 5:0  0 08:29Почеттино «Арсенал»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият сабабини айтди  5 08:20ОЧЛ. "Ал Ҳилол" - "Ал Айн" 2:1  1 08:15U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 3:0   2 08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  4

“Бунёдкор-Геофизика” муваффақиятли мавсумни тантанали нишонлади Янгиликлар

“Бунёдкор-Геофизика” муваффақиятли мавсумни тантанали нишонлади

Кеча пойтахтимиздаги “Tarona” ресторанида ўзбек футболида тобора ном қозониб бораётган “Бунёдкор-Геофизика” жамоаси аъзолари омадли ўтган мавсумни тантанали тарзда нишонлашди.
Жамоа Мустақиллигимизнинг 22 йиллиги нишонланган кунларда аввалига 2-лига жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг Тошкент вилояти минтақасида чемпионликни қўлга киритди. Мамлакатимизнинг яна бир улуғ байрами – Конституция куни арафасида эса, 2014 йили биринчи лигада иштирок этиш ҳуқуқини берадиган йўлланма соҳибига айланди. Шу муносабат билан жума куни жамоа аъзолари ҳамда клубнинг фаолиятига яқиндан кўмаклашган меҳмонлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.

- Бундай катта муваффақиятларга эришишимизда, энг биринчи навбатда, клуб муассисларининг хизматлари беқиёс, - деди тадбирни очар экан клуб бош директори Равшан Абдуқодиров. – Муассисларимиз бизга керагидан ҳам зиёда шароитлар яратиб беришди. Жамоа майдон ташқарисида бирон-бир муаммо сезмади. Йигитларга фақат ва фақат чиройли ўйин кўрсатиш қолганди, холос. Мен барчани эришилган ютуқлар билан муборакбод этаман. Ният қиламизки, энди биринчи лигада ҳам муносиб иштирок этиб, юқори лигада ўзимизга яраша муқим ўринга эга бўламиз.

...Маросим давомида жамоа устозларидан бири Алишер Иброҳимовга Тошкент вилояти футбол федерацияси томонидан бежизга “Энг заҳматкаш мураббий” соврини топширилмади. Гап шундаки, катта мураббий Алишер Иброҳимов жамоанинг бугунги футболчиларини тўққиз йил илгари йиғиб, уларни мавсумдан мавсумга сайқаллаб борди. Мана кўриб турибсизки, бу тинимсиз меҳнатлар бугунга келиб ўз мевасини берди. “Мен ғоят хурсандман. Чунки ҳали болаликдаёқ Тошкент вилоятининг Геофизика ҳудудида йиққан шогирдларим бугун ниҳоят шоҳсупагача етиб келишди. Бу муваффақиятдан қанчалик шод эканлигимни тасаввур қилсангиз эди. Бунда клуб ҳомийларининг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман ва уларга ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман. Ўйлайманки, шогирдларим ҳали бундан-да катта ғалабаларга эришишади”, - дейди А.Иброҳимов.

Тошкент вилоятининг 2013 йилги чемпионлари сифатида олтин медаллар билан қуйидаги футболчи ва мураббийлар тақдирланишди.

Футболчилар:
1. Искандар Мўминов - дарвозабон
2. Раҳимжон Гайнутдинов - дарвозабон
3. Ғулом Ҳалимтоев - ҳимоячи
4. Азиз Раҳмонов - ҳимоячи
5. Павел Тюлькин - ҳимоячи
6. Умид Валиев - ҳимоячи
7. Константин Свиридов - ҳимоячи
8. Темур Жабборов - ҳимоячи
9. Яшар Муталибов - ярим ҳимоячи
10. Андрей Шлёма - ярим ҳимоячи
11. Рустам Юнусхонов - ярим ҳимоячи
12. Илёс Пардаев - ярим ҳимоячи
13. Умиджон Зайнидинов - ярим ҳимоячи
14. Абдулазизхон Жўраев - ярим ҳимоячи
15. Шоҳруҳ Султонов - ярим ҳимоячи
16. Бекзод Шукуров - ҳужумчи
17. Шуҳрат Қозоқбоев - ҳужумчи
18. Дилшод Юнусматов - ҳужумчи
19. Элёр Абдуллоев - ҳужумчи
20. Сирожиддин Гулямов - ҳужумчи
21. Хумоюн Султонов
22. Достон Ўлмасов
23. Бобур Ўсаров
24. Дониёр Асомиддинов
25. Алишер Жўраев
26. Аброр Позилов
27. Лазиз Турсунпўлатов
28. Улуғбек Умаров

Раҳбарият ва мураббийлар штаби:
1. Равшан Тўйчиевич Абдуқодиров – бош директор
2. Муҳаммад-Аъзамжон Арабжонович Абдужабборов – техник директор
3. Сергей Валерьевич Ни – бош мураббий
4. Алишер Эргашевич Иброҳимов – катта мураббий
5. Владимир Панов – жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий
6. Равшан Боқиев - шифокор
7. Марлен Каримов - массажчи

Бундан ташқари, 6та номинацияда жамоа сафидаги йилнинг энг яхши футболчилари ҳам аниқланди:

Энг яхши дарвозабон - Искандар Мўминов
Энг яхши ҳимоячи - Ғулом Ҳалимтоев
Энг яхши ярим ҳимоячи - Умиджон Зайнидинов
Энг яхши ҳужумчи - Элёр Абдуллоев
Энг яхши ёш футболчи - Темур Жабборов
Муассислар меҳрини қозонган футболчи - Бекзод Шукуров

Эътиборлиси, энг яхши ярим ҳимоячи ва энг яхши ҳужумчига совринларни, тегишлича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари – Санжар Турсунов ҳамда Фарҳод Тожиев топширишди.

Улуғбек Мирзаев
Фото: Ҳасан Пирмуҳамедов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика