"Бунёдкор" футболчиси Диёр Раҳимқулов вафот этди
11 дек 2021 20:11
Янгиликлар
"Бунёдкор" футболчиси Диёр Раҳимқулов вафот этди
У 2021 йилги мавсумни "Андижон"да ижарада ўтказганди.
Энди 20 ёшни қарши олган Диёр Раҳимқулов автотўқнашув натижасида ҳаётдан кўз юмди. Келажаги порлоқ, Олимпия терма жамоасига номзод ҳисобланган футболчи 2021 йилги мавсумда 20та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди.
Жаноза намози эртага, 12 декабрь куни марҳумнинг Гулистон шаҳридаги, иккинчи микрорайондаги уйида пешиндан кейин ўқилади. Мўлжал: "Микрокредитбанк".
Championat.asia сайти Диёр Раҳимқуловнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Диёр Раҳимқулов ёзда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида қисқа интервью берганди.
Қуйида Раҳимқуловнинг Суперлигадаги сўнгги голини томоша қилиш мумкин:
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар