UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Ўзбекистон Кубоги. "Шердор" "Самарқанд ФА"га 3 та тўп киритди, "Ҳавоқанд" пенальтилар сериясига кўра ғолиб чиқди  0 17:40Обамеянг Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин эди, бироқ...  0 17:22Магуайр 4 та клуб таклифини рад этди  1 16:53"Барселона" "Реал"га қарши: "Эл Класико" санаси ва вақти эълон қилинди  0 16:26Реднапп: "Артета жуда катта хатога йўл қўйди"  1 15:59Бернарду Силва Суперкубок финалида "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба ҳақида фикр билдирди  3 15:33Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси даври ўзгарди  4 15:17Гвинея 1976 йилги Африка чемпиони унвонини қайтариб беришни талаб қилмоқда  8 14:49Неймар Жаҳон чемпионатидан четда қолиши мумкин: Бразилия терма жамоасида ички можаро  4 14:21Артета: "Хатолар — футболнинг бир қисми"  3 13:52Расман: Пайет фаолиятини якунлади  5 13:24"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга шубҳа билан қарамоқда  2 12:57Расман: "Каттақўрғон" Грузия чемпиони трансферини эълон қилди  4 12:28Қироллар: "Манчестер Сити" XXI асрда Лига Кубогининг энг совриндор клуби бўлди  3 12:00Жаҳон чемпиони бўлган ва йилига 500 дан ортиқ операция ўтказадиган Ўзбекистоннинг янги тиббиёт мутахассиси билан танишамиз  4

«Бунёдкор» футболчиси «Цюрих»да! Янгиликлар

«Бунёдкор» футболчиси «Цюрих»да!

«Бунёдкор» ёшлар жамоаси ҳужумчиси Бўронбек Мирзасалимов ўтган ҳафта Швейцарияга учиб кетган эди.

17 ёшли иқтидорли ҳужумчи душанба кунидан бошлаб Швейцариянинг «Цюрих» жамоасининг дастлаб 18 ёшлилар таркиби машғулотларида иштирок этишга киришди. Машғулотларда ўзини кўрсатган футболчимизни мураббийлар штаби 21 ёшлилар таркибига жалб қилди. Бўронбек U-21 жамоаси сафида икки кун аввалги учрашувда майдонда тўлиқ 90 дақиқа тўп сурди. Айтиш керак, ўтган йили Дортмунднинг «Боруссия» ҳамда Австриянинг «Аустрия» клуби ёшлар таркибида кўрикда бўлиб қайтган Бўронбек уч ҳафта «Цюрих» жамоаси машғулотларида қатнашади. Агар ҳужумчимизнинг ҳаракатлари мураббийлар штабига маъқул келса, «Цюрих» расмийлари «Бунёдкор» мутасаддилари билан музокаралар столига ўтиради.

Бўронбек Мирзасалимовнинг «Цюрих»га бориб кўрикдан ўтишини Ўзбекистон футбол Ассоциациясининг Европадаги вакили – Дилшод Рузметов ташкил қилганлигини айтиш ўринли.


Рейтинг: +81   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика