“Бунёдкор” ФК Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Narzulla Saydullayev
21 фев 2015, 20:56
Тошкентнинг “Бунёдкор” ФК делегацияси Саудия Арабистонига йўл олди.
“Қалдирғочлар” соат 21:00дан Тошкент-Деҳли-Ар Риёд йўналиши бўйича парвозни бошладилар.

Хабарингиз бор, 24 февраль куни “Бунёдкор” Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-тури доирасида “Ал-Наср” клуби билан меҳмонда куч синашади.

Сергей Лушан Саудия Арабистонига қуйидаги футболчиларни олиб кетди.

Дарвозабонлар – Акбар Тўраев, Муроджон Зухуров

Ҳимоячилар – Акмал Шораҳмедов, Хайрулла Каримов, Акрамжон Комилов, Иван Милошевич, Обид Жўрабоев, Артём Филипосян

Ярим ҳимоячилар – Сардор Собирхўжаев, Жавлон Иброхимов, Самир Бекрич, Шакер Зуаги, Минори Сато

Ҳужумчилар – Достонбек Ҳамдамов, Мирзохид Ғофуров, Воҳид Шодиев, Сардор Рашидов, Элдор Шомуродов, Забихилло Ўринбоев

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›