UZ

Сўнгги янгиликлар

08:16МЛС. Мессининг дубл қайд этган баҳсда "Интер Майами" йирик ғалабани қўлга киритди  2 08:00Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  1 07:34Пролига. Бугун Суперлига йўлланмасига эга чиқадиган жамоа аниқ бўлади  5 04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  3 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  1 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  15 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  3 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  1 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  19 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1

“Бунёдкор-А”нинг ғалабали юриши давом этади Янгиликлар

“Бунёдкор-А”нинг ғалабали юриши давом этади

28 август куни Тошкент шаҳар футбол мактаблари ўртасида бўлиб ўтаётган шаҳар биринчилигининг 2-давра 2-тур учрашувларига старт берилди.
Академиямизнинг икки жамоаси – ”Бунёдкор-А” ва ”Бунёдкор-Б” бу турда ўзаро тўқнаш келишди. Эътиборли жиҳати шундаки, ”Бунёдкор-А”нинг барча ёш тоифасидаги тарбияланувчилари  ”Бунёдкор-Б”дан устун келишди.

Дастлаб майдонда ҳар икки жамоанинг 1996-1997 йилда туғилган тарбияланувчилари саф тортишди. Ўйин тенг курашлар остида бошланган бўлса-да, голли вазиятларни яратиш бўйича ”Бунёдкор-А” устунлик қилди. Натижада қизиқарли кечган баҳс ”Бунёдкор-А”нинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

1998 йилда туғилган болалар баҳсида ”Бунёдкор-Б” жамоаси рақибларига қанчалик қаршилик кўрсатмасин, ғалаба қозонишнинг уддасидан чиқолмади. Улар ўйинда ”Бунёдкор-А” дарвозасини икки бора аниқ нишонга олган бўлсалар, ўз дарвозаларидан тўртта тўп олиб чиқишга мажбур бўлишди – 2:4.

Академиямизнинг 1999 йилда таваллуд топган ўқувчилари ўртасидаги ўйин анча қизиқарли кечди. Майдоннинг ҳар бир қаричида тўп учун кураш қизғин руҳда ўтди. ”Бунёдкор-А” ўйинчилари бу баҳсда ўз тенгдошларидан 4:1 натижасида устун келишди.

Шубҳасиз, шу куни бўлиб ўтган учрашувлар ичида энг қизиқарлиси 2000 йилда туғилган болалар ўртасидаги ўйин бўлди. Бу ўйинда ҳар икки жамоа ғалаба учун астойдил курашди. Натижа ҳам шунга яраша кўриниш олди – 2:3. ”Бунёдкор-А” фойдасига...

”Бунёдкор-А” ва ”Бунёдкор-Б”нинг 2001 йил ва 2002 йилда туғилган тарбияланувчилари ўртасидаги учрашувларда ”Бунёдкор-А” ўйинчилари рақибларига умуман имкон қолдирмади. 0:4 ва 1:3 ҳисобидаги ғалабалар уларга уч очкодан келтиришди.

2-тур ўйинлари якунлангач, жамоалар қисқа муддатли таътилга чиқиб кетишди. 3-тур ўйинлари эса 8 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда ”Бунёдкор-А” ўз майдонида “Спартак” жамоасини қабул қилса, ”Бунёдкор-Б” “Локомотив” меҳмони бўлади.

Санжар ИСМАТОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика