UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05ЎФФ президенти "Реал" - "Депортиво" ўйинига таклиф қилинди  5 10:00Умид Аҳмаджонов "Реал Мадрид" клуби раҳбарияти билан учрашиш учун Испанияга учиб кетди  7 09:59"Насаф" расмий сайти Славко Лукич келганини тасдиқлади  4 09:54Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Setanta Sports, Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  3 09:48“Бавария”да низо. Хамес ва Руди ўртасида келишмовчилик юз берди   5 09:38Забиҳилло Ўринбоев: “Ушбу ғалаба орқали тарихни янгилай олдик”  12 09:35Одилжон Ҳамробеков: “ЎФФ президентининг мурожаатномасини эшитдик. Бу футболчиларнинг кайфиятини кўтарди”  5 09:29Ўзил жароҳатидан тузалиб, “Арсенал” машғулотларига қайтди  0 09:16Жейми Каррагер Арсен Венгернинг ўрнига идеал номзод ким эканлигини маълум қилди  3 09:00“Манчестер Сити” ўйинчиси жароҳат олди  1 08:51Матлуба Мустаевани табриклаймиз!  9 08:44“Вест Хэм” Чичаритони сотишга тайёр  1 08:18Ва ниҳоят улар келишиб олди. Рафинья “Интер”га ўтади   8 08:03“Тоттенхэм” Малком учун курашда “Арсенал”ни ортда қолдирди   3 07:44Тео Уолкотт: “Арсенал”ни бундай тарк этаман деб ўйламагандим   6

"Бунёдкор-А" – БЎСМ-16 ўйинлари Янгиликлар

"Бунёдкор-А" – БЎСМ-16 ўйинлари

Дам олиш куни футбол мактаблари бўйича Тошкент шаҳар биринчилигининг 6-турида "Бунёдкор-А" ўз уйида "БЎСМ-16" жамоасини қабул қилди.
Шу куни жами 4та беллашув бўлиб ўтди. мактабнинг 2001-2002 йилги  тарбияланувчилари бошқа мусобақадаги иштироки боис, ўйин бошқа муддатга кўчирилди.

2000 йил, (10:0)
Дастлабки учрашув 2000 йилда таваллуд топган футболчилар ўртасида кечди. "Қалдирғочлар"нинг беллашув илк дақиқаларидаги  ташкил этган ҳавфли вазиятлари самарали якун топди. Биринчи содир этилган ҳужум голга айланганидан ўзини йўқотиб қўйган меҳмонлар тушкунликка тушиб қолишди. Натижада бунёдкорчилар дарвоза томон яна таҳдид солиб голлар уришга муваффақ бўлишди. Албатта воқеалар ривожини бундай тус олишини кутмаган "БЎСМ-16" ўйиннинг қолган дақиқаларида ҳам фақат ҳимоя ҳақида бош қотиришига тўғри келди. "Бунёдкор-А" эса голлар "ёмғирини" ёғдирди. Шу куни мезбонлар сафида ҳаракат қилган Гайрат Азизҳўжаев, Расул Йўлдошев, Абдулҳай Исмоилов ва Шуҳрат Неъматов жамоасининг йирик ғалабасини таъминлади – 10:0.

1999 йил, (3:1)
Навбатдаги беллашувда томонлар  бир-бирларини анча яхши ўрганганликлари кўзга ташланиб турди. Чунки ҳар иккала жамоа футболчилари бир-бирларини танишлари оқибатида қайси ўйинчининг имкониятлари қай даражада эканлигини билган ҳолда ҳаракат қилишди. Натижада, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Иккинчи бўлим эса аввалгисига қараганда умуман бошқача ўтди. Жамоалар ҳужум ҳақида кўпроқ ўйлай бошлашди. Мезбонлар ҳаракатларини асосан қанотлар фаоллиги орқали уюштиришди. Бу эса ўз самарасини бермасдан қолмади. Голлардан иккитаси айнан шу аснода дарвоза тўрига бориб тушган бўлса, яна биттаси жарима майдони олдидаги комбинацион ҳужум орқали ижобий якун топди. "БЎСМ-16" эса бурчак зарбасидан унумли фойдаланди. Шу тариқа ҳисоб 3:1 мезбонлар фойдасига.

1998 йил, (9:1)
Куннинг учинчи бахсида "Бунёдкор-А" рақибидан ҳар жабҳада устунлик қилди. Футболчилар бир-бирини тушиниши, ҳужумлар ташкил этилиши, аниқ паслар бериш ва ҳоказо. Ҳисоб ҳам ўйинга яраша бўлди 9:1. Ўйинда Дониёр Турсунов, Жавлон Абдуҳамадов, Ҳусниддин Ҳусниддинов ва Санжар Ҳасанбоев дублга эришган бўлсалар, Усмон Масуров битта голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Уларнинг 9та голига меҳмонлардан Ҳумоюн Аҳмаджонов битта гол билан жавоб қайтара олди. Натижада ҳисоб 9:1 кўринишини олди.

1996-97 йиллар, (4:2)
Бундан олдинги турда "Бунёдкор-А" сафарда "БЎСМ-16" меҳмони бўлган эди. Шу учрашувда томонлар муроса йўлини танлашларига тўғри келган. Бу сафарги беллашув худди аввалгиси каби кескин курашларга бой бўлди. Дастлабки бўлимда мезбонлар анча яхши ҳаракат қилган бўлса, иккинчи бўлимда меҳмонлар устунлик қилишди. Биринчи бўлиб дарвоза ишғол қилиш "Қалдирғочлар"дан Жовоҳир Эсонқуловга насиб этган бўлса, орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан жамоадоши Санжар Қодирқулов ҳам ўзини кўрсата олди. Аммо, меҳмонлар ҳам қараб ўтиришмади. Ҳужумга ҳужум билан жавоб беришди. Лекин уларнинг оҳирги паслари аниқ бормаслиги натижасида ҳаракатлари якунига етмай қолаверди.

Орадан бироз вақт ўтгандан кейин эса "БЎСМ-16" пеналтини амалга ошириб ҳисобни битта тўпга қисқартирди. Бу қалтис ҳисоб бунёдкорчиларни яна олдинга ундади. Натижада кўп сонли ҳавфли вазиятлардан иккитаси голга айланди. Уларни ҳам яна ўша Санжар ва Жовоҳир киритди. Учрашув оҳирлаб бораётган бир пайтда меҳмонлардан Жасур Шуҳратов жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шу тариқа ҳисоб 4:2, "Бунёдкор-А" фойдасига.

Шуни хам эътироф этишимиз мумкинки, беллашувда Жовоҳир Эсонқулов ҳужумдаги аниқлилик коэффициенти билан мақтана олса, Санжар Қодирқулов тезлиги, дриблинги ва қанотдан уюштирадиган рейдлари билан жамоадошлари жонига оро кирди, ҳамда учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб ҳам, айнан Санжарни кўрсатишимиз мумкин.

Навбатдаги тур учрашувлари 6 октябрда бўлиб ўтади. Шу куни "Бунёдкор-А" ўз майдонида "Пахтакор"ни қабул қилади.

Бекзод ИСАЕВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ярим финал муборак! Ярим финал муборак!
Хитойда давом этаётган U-23 Осиё чемпионати доирасидаги Япония U-23 - ...  574
Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз Қозоғистонда ҳалок бўлган ҳамюртларимиз яқинларига таъзия билдирамиз
Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Иргиз туманида...  168
Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк? Ўзбекистон терма жамоасига ким келади? Кейруш ёки ван Марвейк?
Айни кунларда Ўзбекистон миллий терма жамоасига ким бош мураббий...  131
Умид Аҳмаджонов: "25 январда ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз" Умид Аҳмаджонов: "25 январда ЎФФнинг навбатдан ташқари конференациясини ўтказамиз"
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти этиб сайланган Умид...  127
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг