

Ажабланарлиси шундаки, мукофот "Бавария" футболчиси Майкл Олисега насиб этди.
Франциялтк футболчи ўтган ой Бундеслиганинг 4 ўйинида майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди — ўзини Мюнхен жамоасининг асосий фигураси сифатида кўрсатди. Эътиборлиси шундаки, унинг барча голлари "Фрайбург"га қарши ўйинда урилди.

Олисе ушбу мавсум барча мусобақалардаги 23 ўйинида 9 та тўп киритди ва 14 та голга ассистентлик қилди.
Шуни таъкидлаш керакки, Олисе "Бавария"га 2024 йилнинг ёзида "Кристал Пэлас"дан келиб қўшилганди. Ўшандан бери у Мюнхен жамоаси сафида 79 ўйинда 29 та гол урди ва 37 та голли пас узатди.



