

Овоз бериш натижаларига кўра биринчи ўринни 44,7% овоз олган "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски эгаллади. Иккинчи ўринда "Лейпциг" ҳужумчиси Тимо Вернер (14,6%), учинчи ўринда эса Дортмунднинг "Боруссия" клуби вакили Жейдон Санчо (14,6%) қайд этилди.
Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби дарвозабони Ян Зоммер (38,9%) дарвозабонлар орасида энг яхши деб топилди.
Левандовски бу мавсум Германия чемпионатининг 17 ўйинида 19та гол урди. 31 ёшли поляк ўз фаолияти давомида учинчи марта Бундеслиганинг биринчи даврадаги энг яхши ўйинчиси деб тан олинди.




