Бундеслигада май ойининг энг яхши футболчиси маълум қилинди

Mirjalol Normatov
16 июн 2020, 20:18
"Байер" ярим ҳимоячиси Кай Хаверц Германия чемпионатида май ойининг энг яхши футболчисига айланди.

Май ойида Хаверц Бундеслигада 4 ўйинда қатнашди ва 5 бора рақиблари постига йўл топди. Ушбу соврин учун курашда футболчи  Жошуа Киммих, Бенжамин Павар, Ашраф Ҳакими, Тимо Вернер ва Кристоф Баумгартнер каби футболчиларни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли хавбекнинг хизматларига "Реал", "Барселона", "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва Ньюкасл" клублари қизиқмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Bild

Сўнгги янгиликлар

Барча ›