Бундеслигада кейинги мавсумдан бошлаб голни автоматик аниқлаш тизими қўлланилади

Aziz Tukhtamuradov
4 дек 2014, 20:54
Голни автоматик аниқлаш тизими кейинги мавсумдан бошлаб Бундеслигада ҳам қўлланиладиган бўлди.
Бундай қарорга 18 та клуб иштирокида бўлиб ўтган мажлисда аниқлик киритилди.

15 жамоа бу таклифни қўллаб-қувватлади. 3 та жамоа эса бунга қарши чиқди.

"Ўйлайманки, ушбу қарор немис футболининг ривожига ҳизмат қилади", - дейди Немис футбол иттифоқи президенти Райнхард Раубал.

Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: football.kulichki.net