Бундеслига тақвими маълум

Sherzod Nurmatov
1 июл 2023
Германия чемпионати 2023/2024 йилги мавсум тақвими эълон қилинди.

Бундеслиганинг навбатдаги мавсуми 18 август куни бошланиб, 18 майда якунланади. Германия чемпионати Бремен шаҳрида бўлиб ўтадиган "Вердер" – "Бавария" учрашуви билан бошланади. Шунингдек, 1-турда "Байер" – "Лейпциг" ўйини ўзига эътиборни жалб қилмоқда.

"Бавария" ва Дортмунднинг "Боруссия" клуби ноябрь ойи бошида ва март ойи охирида ўзаро тўқнаш келади.

Эслатиб ўтамиз, "Бавария" Бундеслигада кетма-кет 11 марта ғалаба қозонган.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: bundesliga.com