UZ

Сўнгги янгиликлар

20:07Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» 0:0 (Матнли трансляция)  1 20:00Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:45"Ливерпуль" "Ювентус" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 19:19"Челси" ва "Атлетико" "Атланта Юнайтед" ўйинчисига даъвогар  1 18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  12 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  4 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  2 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  1 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  9

Бундеслига. Пешқадамдан ишончли ғалаба Янгиликлар

Бундеслига. Пешқадамдан ишончли ғалаба

Германия чемпионати 11 туридан жой олган "Боруссия М" ва "Вердер" жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар ғалабали юришни давом эттиришди.

Боруссия М

Рами Бенсебайни - 20', Патрик Херман - 22', Патрик Херман - 59'

Бундеслига . 11-тур

10/11/2019, 17:30

1
:
3
Тугади

Вердер

Леонардо Биттенкурт - 90'

Стадион: Borussia-Park, 54022 томошабин

Бош ҳакам: Tobias Stieler

45'
90'
14'  Нико Эльведи
20'  Рами Бенсебайни
20'  Ласло Бенеш
22'  Патрик Херман
22'  Маркус Тюрам
25'  Штефан Лайнер
34'  Кристоф Крамер (Йонас Хофман)
52'  Рами Бенсебайни
59'  Ласло Бенеш (Флориан Нойхаус)
59'  Патрик Херман
59'  Денис Закария
70'  Патрик Херман
81'  Алассан Плеа (Ларс Штиндль)
87'  Рами Бенсебайни
27'  Юя Осако
38'  Милош Велькович
53'  Дэви Классен
56'  Нури Шахин
73'  Нури Шахин (Беньямин Голлер)
75'  Дэви Классен
81'  Марко Фридль
81'  Марко Фридль (Джошуа Сарджент)
90'  Леонардо Биттенкурт
90'  Милот Рашица

Бундеслига. 11 тур>> Мусобақа жадвали

10 ноябрь (якшанба)

БОРУССИЯ М — ВЕРДЕР 3:1 (2:0, 1:1)

"Боруссия Парк" стадиони | 17:30

Бош ҳакам: Тобиас Штиллер

Голлар: Бенсебайни 20, — 1:0, Херманн 22, — 2:0, Херманн 60, — 3:0, Биттенкур 90+3, — 3:1.

"Боруссия М" (Мёнхенгладбах):
1.Янн Зоммер, 18.Штефан Лайнер, 28.Маттиас Гинтер, 30.Нико Элведи, 25.Рами Бенсебайни, 6.Кристоф Крамер (23.Йонас Хофманн, 34), 7. Патрик Херманн, 8.Денис Закария, 22.Ласло Бёнеш (32.Флориан Нойхаус, 59), 10.Маркус Тюрам, 14.Алассан Плеа (13. Ларс Штиндль, 81).  

Захира: 31.Макс Грюн, 17.Оскар Вендт, 15.Луи Бейер, 5.Тобиас Штробль, 16.Ибрахими Траоре 11.Раффаэль.


"Вердер" (Бремен): 1.Иржи Павленка, 23.Теодор Гебре Селласие, 13.Милош Велькович, 21.Омер Топрак, 32.Марко Фридль (19.Жошуа Саржент, 81), 35.Максимилиан Эггештайн, 17.Нури Шаҳин (39.Бенжамен Голлер, 73), 30.Дейви Клаасен, 10.Леонардо Биттенкур, 8.Юя Осако, 7.Милот Рашица.

Захира: 27.Стефанос Капино, 4.Михаэль Ланг, 15.Себастьян Лангкамп, 44.Филипп Баргфреде, 36.Кристиан Гросс, 24.Йоханнес Эггештайн, 14.Клаудио Писарро.

Огоҳлантиришлар: Элведи (14), Лайнер (25), Велькович (38), Бенсебайни (52), Шаҳин (56), Херманн (70), Фридль (81).

Четлатиш: Бенсебайни (87). 

                             УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ

90+3. ГОООООООЛЛЛ! Леонардо Биттенкур жуда чиройли гол урди ва ҳисобни қисқартирди — 3:1.

— Иккинчи бўлимга дақиқа қўшиб берилди.

87. Рами бугун нима иш қилиш керак бўлса ҳаммасини бажарди! Гол урди, огоҳлантирилди ва майдондан четлатилмоқда.

85. Маълумот: Мёнхенгладбах клуби жорий мавсум Бундеслигада айни пайтга келиб 24 та гол урган ва 10 та гол ўтказиб юборган.

81. Ўзгариш: Плеа майдонни тарк этди, Штиндль сафга қўшилди.

81. Фридль огоҳлантирилди ва алмаштирилди. Унинг ўрнида Саржент ҳаракат қилади.

75. Клаасен ҳам огоҳлантирилди. У жуда асабий ўйнамоқда.

73. Ўзгариш: Шаҳин алмаштирилди, Голлер ўйинни давом эттирадиган бўлди.

70. Сариқ карточка! Херманн Биттинкурнинг оёғига хавфли чиқиб келди ва ўз улушини олди.

68. УХХХ!! Херманнинг зарбаси, Павленканинг қойилмақом сейви билан якунланди!

61. Ҳозиргина майдонга тушган Нойхаусда ҳам имконияяяятттт! Омад ундан юз ўгирди.

60. ГООООЛ! 3:0. Херманндан дубль! Ажойиб зарба ва дарвозабон ҳеч нарса қила олмади! Мукаммал зарба бўлганди!

59. Ўзгариш: Тиббий ёрдам кўрсатилгандан кейин Ласло мустақил майдонни тарк эта олмади, шифокорларга таянган ҳолда Бёнеш майдондан оқсоқланганча чиқиб кетди, унинг ўрнига Нойхаус тушди.

56. Ласло Бёнешнинг тўпиғини босиб олган Нури Шаҳин огоҳлантириш олди. Афсус, Бёнешнинг тўпиғи қайилиб кетди.

54. Алассан Плеанинг жарима майдони ёнгинасидан йўллаган бурама зарбаси ҳам хавфли чиқдикууу! 

53. Пенальти! Янн Зомер дарвозасига Клаассенн кучли зарба берди, посбондан ажойиб сейв! Пеналтини ҳам қайтарди Зоммер, қойилеее!

52. Рами Бенсебайни огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

ТАНАФФУС... Бироздан сўнг "Боруссия Парк" ўйингоҳига қайтамиз! 

45+3. Фридль Тюрамга қарши қўполлик ишлатди. Ҳаволардаги курашларда ҳам оловли жанг кечмоқда.

— Тўхталишлар ўрнини қоплаш учун биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Эггештайнн! Боши билан 6 метрлардан зарба берди. Зоммерга тасанноларрр! Жойни тўғри танлагани, Яннга фойда келтирди ва у яна вазият қаҳрамонига айланмоқда! Икки дақиқада иккитага сейв! Қойил Зоммер!. Меҳмонларга ҳам БРАВО! 

41. Рашицанинг уринишиии! Зоммер кучли ҳамда аниқ зарбани ажойиб сейви орқали бартараф этди.

38. Маркус Тюрамга нисбатан хавфли ва қўпол ўйнагани учун Велькович сариқ карточка билан "мукофотланди".

36. Бенсебайниии! Бугун ўзига жуда ишониб ўйнамоқда. Ҳозирги вазиятда ҳам ўзи ҳужум бошлади, Тюрам билан ўйнаб ундан пас қилиб олди ва якунловчи зарбани ҳам деярли аниқ ижро этди ва тўп дарвоза тўсинига тегиб майдондан чиқиб кетдиии!

34. Ўзгариш: Кристофф Крамер (out)оғриқ билан майдонни тарк этди, унинг ўрнига 23 рақамда Йонас Хофманн (in) тушди.

27. ГОООООООООЛЛЛЛ! Ҳисоб қисқарди! Юя Осако имкониятдан фойдаланди! Тўхтанг, шошмаймиз, VAR'га мурожаат этилмоқда. Ҳужум уюштирилаётганда Милот Рашица, Закариянинг йиқилишига ёрдамлашиб юборгани учун гол бекор қилинди!

25. Штефан Лайнер ҳам огоҳлантирилди. Вельвковичнинг оёғига ташлангани учун, йўқ, тўпга ета олмай футболчининг оёғига тегиб кетгани учун ҳакам уни аяб ўтирмади.

22. ГОООЛЛЛЛ! Меҳмонлар биринчи голни ҳазм қилишга улгурмай иккинчи тўпни дарвозаларидан олиб чиқишди. Ян Зоммернинг Тюрамга ҳаволатиб узатиб берди, Маркус эса йиқилаётиб Херманнга "скидка" ташлаб берди ва 7 рақамдаги футболчи бўш қолган дарвозани ишғол этди!  2:0. Бундеслига пешқадамининг ўйини чакки эмас-а?!

20. ГООООООООООООЛ! "Боруссия" олдинга чиқиб олмоқда. Бёнешнинг жаримадан узатмасини Рами Бенсебайни боши дарвоза тўрига жойлаб қўйди! 1:0. Давом этамиз. Ўзи вазият мезбонлар гол уришига қараб кетаётганди, тўғрими азиз дўстим?!

14. Учрашувдаги биринчи сариқ карточка! Элведи Биттенкурни азоблагани учун огоҳлантирилди. 

13. Меҳмонлар яна ҳужум уюштиришди. Чап қанотдан Биттенкурнинг узатмасини Элведи майдон ташқарисига чиқариб юборди. Элведи бўлмаганида ҳисоб очилиши ҳам мумкин эди. Раҳмат айтиб қўйиши керак, жаноб Зоммер! — гладбахликлар сардори ва посбони

7. Роберт Энкенинг вафоти сабаби: 2009 йил 10 ноябрь куни ўз жонига қасд қилган эди. Энке 6 йил давомида дерпессия касаллигидан азоб чеккан ва бунинг устига Лара исмли қизчасининг 2006 йилдаги ўлими... Шулардан қутулиш мақсадида ўзини тезюрар пойезд тагига ташлагани маълум бўлган.

3. "Вердер" ҳам ажойиб ҳужум ташки этди. Милот Рашицанинг 20 метрлардан йўллаган зарбасини Зоммер бир амаллаб қайтариб қолди. Баракалла иккала жамоага ҳам. Шиддатли ўйин кимга ҳам ёқмайди дейсиз?!

1. Маркууссс Тюрам! Қанотдан узатилган тўпни тўхтатмаслан дарвоза томон бурди, бироз ноаниқ. Мезбонлар илк дақиқадаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олишлари мумкин эди. Лиллиам Тюрамни танийсизми? Ўша франциялик собиқ ҳимоячининг ўғли бўлади шу йигит.

1. Учрашув бошланди!

17:27 | Бугун "Боруссия М" собиқ дарвозабони Роберт Энке вафот этганига 10 йил бўлди. Мазкур тўқнашувдан олдин 32 ёшида фоний дунёни тарк этган Энке хотирасига бағишлаб 1 дақиқалик сукут сақланди. Унинг ўлими ҳақида тафсилотларни билишни истайсизми? 

17:25 | Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари! 

Бундеслига 11 турининг марказий учрашуви кеча оқшом ортда қолган бўлса, бугун айни пайтда мусобақа пешқадамининг ўйинини биргаликда кузатиб борамиз. Сизлар учун матнли трансляцияни камина Нодир Абдурасулов ёзиб бораман. Фикрларингиз ва саволларингиз бўлса бемалол қолдиришингиз мумкин. Ўйин давомида онлайн саҳифа орқали суҳбатлашиб борамиз. 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика