

Леверкузеннинг “Байер” клуби меҳмонда Дортмунднинг “Боруссия” жамоасини минимал ҳисобда мағлуб этди. Ўйиндаги ягона гол ярим ҳимоячи Роберт Андрих томонидан урилди.
“Бавария” эса меҳмонда “Санкт-Паули” дарвозасига жавобсиз 5 та тўп йўллади. Голларга Жамал Мусиала, Леон Горецка, Майкл Олисе, Николас Жексон ва Рафаэл Геррейро муаллифлик қилди.
“Бавария” 29 ўйиндан сўнг Бундеслига турнир жадвалида 76 очко билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Боруссия Дортмунд” ҳисобида 64 очко бор.







