Бугунги "Олтин тўп" топшириш маросимида 2 та янги соврин ўз эгаларига топширилади

Aslanov Jasurbek
29 ноя 2021
Яқин соатлар ичида Парижда навбатдаги "Олтин тўп" совринини топшириш маросими ўтказилади.

Ушбу маросимда икки йўналиш бўйича янги мукофотлар ўз эгаларига топширилади, булар:

- Йилнинг энг яхши футбол клуби

- Йилнинг энг яхши тўпурари

Маросим Тошкент вақти билан соат 00:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда "Олтин тўп" ҳеч кимга топширилмаган. Маросим ташкилотчилари бундай қарорни коронавирус пандемияси сабаб қабул қилишганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia