Бугун “Зомин” жамоаси “Динамо”га қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади

Narzulla Saydullayev
18 июн 2020, 15:35
Аввал хабар бериб ўтканимиздек, ПРО-Лига иштирокчиси “Зомин” жамоаси Ўзбекистон Кубоги саралаш ўйинларида иштирок этади.

Ўзбекистон Кубоги саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган "Зомин" дастлабки ўртоқлик ўйинини Самарқанд шахрида ПРО-Лига иштирокчиси “Динамо” жамоасига қарши ўтказади. Учрашув “Динамо” ўйингоҳида соат 17-30да бошланади. Бугунги учрашув иккала жамоа мураббийлари учун футболчиларни асосий таркибга саралаб олиш учун хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Зомин" кубок саралаш баҳсларида сафарда Тошкент шаҳрининг “Оқ-тепа” жамоасига қарши ўйнайди. Бу учрашув 23 июнь куни бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: "Зомин" матбуот хизмати