

Йиғин давомида Фарҳод Нишонов шогирдлари бугун Саудия Арабистонига қарши иккинчи назорат учрашувида майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да старт олади.
Эслатиб ўтамиз, жамоаларнинг биринчи ўртоқлик учрашувида ёшларимиз рақибларини 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Жамоамиз сафидаги голларнинг ҳар иккисини ҳам Муҳаммадали Ўринбоев томонидан киритилганди.



