

Россия Кубоги 1-турида Қозоннинг "Рубин" клуби "Ростов" меҳмони бўлади.
Бундан бир неча кун аввал ҳар икки клуб РПЛ 1-тур ўйинини ўтказган.
"Ростов" ўз уйида "Факел" жамоасини мағлуб этган бўлса (2:1), "Рубин" муросасиз курашда "Локомотив" билан дуранг қайд этганди. Қозон клуби сафида икки ҳамюртимиз тўп тепаётганидан хабарингиз бор. Чемпионат учаршувида асосий таркибда тушган Умарали Раҳмоналиев 89-дақиқада алиштирилган бўлса, ҳимоячи Рустам Ашурматов 66-дақиқада ўйинга қўшилган.



