Бугун Про лига II босқичига жонли эфирда қуръа ташланади

Narzulla Saydullayev
13 сен 2021, 13:25
Хабарингиз бор, 12 сентябрь куни Про лигада 18-тур учрашувлари ўтказилди.

Айни вақтга келиб Coca-Cola Суперлига йўлланмаси учун курашувчи 4 та жамоа алоҳида ажралиб чиқди. Булар – “Нефтчи”, “Динамо”, “Бухоро” ва “Олимпик”. Шунингдек, “Хоразм”, “Янгиер”, “Арал Самали” ҳамда “Шўртан” жамоаларининг қуйи тўртликдан жой олиши ойдинлашди.

“2021 йилги мавсумда Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси томонидан ўтказиладиган мусобақалар Регламенти”га киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларда кўрсатиб ўтилганидек, 18-турдан сўнг жадвал тенг икки қисмга бўлинади (икки клуб мусобақани муддатидан аввал тарк этгани инобатга олинган ҳолда). Бунда юқори тўртлик, яъни “А” квартети Coca-Cola Суперлига йўлланмаси учун курашни давом эттиради ҳамда ҳар бир клуб ўзаро яна 3 та уй ва 3 та сафар — жами 6 та учрашувда майдонга тушади. Ўз навбатида қуйи тўртлик, яъни “B” квартетидан ўрин эгаллаган ҳар бир клуб ҳам ўзаро худди шу тартибда жами 6 та учрашувда майдонга тушади.

Бугун Futbol TV студиясида Про лига II босқичига қуръа ташланади. Қуръа ташлаш жараёнини соат 19:20дан бошлаб жонли эфирда томоша қилиш мумкин бўлади.

Про лиганинг мавсум охирига қадар бўлган тақвими билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб олишингиз мумкин. II босқичи ўйинлари кетма-кетлиги эса эртага умумлаштирилган ҳолда ЎзПФЛ расмий сайтида эълон қилинади. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pfl.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›