UZ

Сўнгги янгиликлар

13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  3 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  0 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  9 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  1 10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  7 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  12 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  6 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  5 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  3 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   6

Бугун футбол. "Металлург" - "Қизилқум" Янгиликлар

Бугун футбол. "Металлург" - "Қизилқум"

Бугун Суперлиганинг 21-туридан ўрин олган "Металлург" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади.

Навоийда кечган биринчи давра ўйинида "Металлург" 2:1 ҳисобида зафар қучган. Бугун "Қизилқум" уйдаги мағлубият тасодиф эканини сафарда исботлашга ҳаракат қилса керак.

Бугунги баҳс меҳмонлардан кўра мезбонлар учун муҳимроқ. Чунки "Металлург" кучли олтиликка киришга ҳаракат қиляпти. "Қизилқум" шундоқ ҳам тепага кўтарила олмайди. "Металлург" эса кучли олтиликка кириб олиши учун навбатдаги икки баҳсни ғалаба билан тугатишига тўғри келади.

"Металлург" ўз майдонида охирги тўртта ўйиндан бери мағлуб бўлгани йўқ. Бу жамоа икки мартадан ғалаба ва дуранг қайд этди. Бекободликлар уйда "Локомотив" ва "Нефтчи"ни мағлуб этиб, "Насаф" ҳамда "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади. Жамоа охирги марта 11-турда ўз майдонида АГМКга ютқазиб қўйган.

"Қизилқум" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа сафарда шу пайтгача 10та ўйинда майдонга тушиб, шундан учтасида ғалаба қозонган. "Қизилқум" сафарда "Сўғдиёна", "Қўқон-1912" ва "Нефтчи"ни мағлуб этиб қайтган. Жамоа иккита дуранг ўйнаб, беш марта мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 8-14.

Биласизми? "Қизилқум" охирги бешта турнинг тўрттасида мағлубиятга учради. Ҳамиджон Актамов шогирдлари Фарғонада ғалаба қозонишдан ташқари "Бунёдкор", "Пахтакор", "Бухоро" ва АГМК билан кечган ўйинларда ютқазиб қўйди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика