UZ

Сўнгги янгиликлар

15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  0 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  3 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  5 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  5 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  1

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Бухоро" Янгиликлар

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Бухоро"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 21-турига старт берилади.

Суперлига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турган "Бунёдкор" ўз майдонида 13-поғонада бораётган "Бухоро"ни қабул қилади. Учрашув 18:15да старт олади. 

"Бунёдкор"нинг бу йилги мақсади совринли ўринлардан бирини эгаллаш, яъни 3-ўриндан пастга тушмаслик. Бунинг учун имкон қадар очко йўқомаслик зарур бўлади. "Бухоро"нинг мақсади ҳам маълум, хавфли зонани тарк этиб мавсумни юқори ўринларда якунлаб қўйиш. 

Иккинчи давра бошланганидан бери "Бунёдкор" тўртта беллашувда зафар қучди ва барча ғалабалар уйдаги ўйинларда қўлга киритилди. "Бунёдкор" ўз майдонида "Динамо", "Сурхон", "Металлург" ва "Қизилқум" жамоаларидан устун келди. 

Лекин "Бунёдкор" охирги уч ўйинда фақат бир марта зафар қучди. "Қизилқум" Тошкентда 2:1 ҳисобида мағлуб этилганини айтмасак, "қалдирғочлар" "Локо" билан дуранг ўйнаб, сафарда "Қўқон-1912"га 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. 

"Бунёдкор" бош мураббийи Вадим Абрамов бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи ҳам ҳисобланади. Бир вақтнинг ўзида ҳам терма жамоа, ҳам клубни бошқариш қанчалик таъсир кўрсатишини вақт ўтиб билиб оламиз. 

"Бухоро" иккинчи давра старт олгач сафарда тўртта ўйинда майдонга тушиб, шундан иккитасида ғалаба қозонди. Охирги иккита ғалаба сафарда қўлга киритилганини ҳисобга олсак, бухороликларнинг кайфияти анча яхши. 

"Бухоро" навбати билан Самарқандда "Динамо"ни, ундан кейин Қаршида "Насаф"ни мағлуб этиб қайтди. Агар бугун "Бунёдкор" ҳам мағлуб этилгудек бўлса бу чинакам сенсация бўлади. Лекин "Бунёдкор"дан уйдаги баҳсда очко йўқотишни кутиш қийин. 

Тошкентда ўтган охирги 5 ўйин 

2018. Иккинчи босқич. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0 

2018. Биринчи босқич. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:1

2017. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0 

2016. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0 

2015. "Бунёдкор" - "Бухоро" 2:0 

Охирги беш ўйинда фақат "Бунёдкор" зафар қучган. Тўплар нисбати 14-1. Шунингдек, уч марта 3:0 ҳисоби қайд этилган. Бухорода кечган биринчи давра учрашуви 2:2 ҳисобида якун топганди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика