UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Зидан "Челси"ни бошқаришга тайёр, аммо унинг иккита шарти бор  7 10:44Максимилиан Фомин Ўзбекистонга қайтди  7 10:35Саудия Арабистони шаҳзодасига "Манчестер Юнайтед" керак эмас  0 09:50“Лацио” ярим ҳимоячиси Луис Алберто жароҳат сабаб 40 кун майдонга туш олмайди   0 09:35Жозе Моуринью Франция чемпионатида иш бошлайдими?   5 09:17МЮ Де Хеага 90 млн фунтлик шартнома таклиф қилади   5 08:58“Реал” Марсело майдонга тушган Ла Лиганинг 9 та ўйинида 6 тасида мағлуб бўлди   11 08:39“Айнтрахт” ноёб натижа қайд этмоқда   1 08:19Мбаппе Лига 1 тарихига кирди   10 07:59​А Cерия. “Интер” ғалаба қозонди, “Наполи”да эса дуранг   3 07:55Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  7 07:52​Ла Лига. “Вильярреал” “Севилья”га жавобсиз учта гол уриб, ғалаба қозонди   1 07:47Лига 1. Мбаппе гол урган ўйинда ПСЖ ғалаба қозонди   0 05:34"Сент-Этьенн" - "ПСЖ" 0:1  0 05:29"Интер" - "Сампдория" 2:1  2

Бугун "Dota 2" бўйича норасмий жаҳон чемпионати бошланади, турнирда Ўзбекистонда туғилган йигит ҳам иштирок этади Янгиликлар

Бугун "Dota 2" бўйича норасмий жаҳон чемпионати бошланади, турнирда Ўзбекистонда туғилган йигит ҳам иштирок этади

Теглар :  Dota 2
Бугун, 15 август куни "Dota 2" ўйини бўйича соврин жамғармаси 24 млн. доллар бўлган The International 2018 турнирига старт берилади.

Ушбу мусобақа норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланади. Турнирда дунёнинг энг кучли 18та жамоаси иштирок этади. Ушбу жамоалар 2 гуруҳга - "А" ва "B" гуруҳларига бўлинишади.


The International 2018

"A" гуруҳи

Invistus Gaming

PSG.LGD (ПСЖ киберспорт жамоаси)

Evil Geniuses

Team Liquid

Fnatic

Mineski

OG

VGJ.Thunder

Winstrike Team


"B" гуруҳи

paiN Gaming

Vici Gaming

Newbee

Team Secret

Virtus.pro

TNC Predator

Optic Gaming

Team Serenity

VGJ.Storm


Ушбу жамоаларнинг 2таси (Virtus.pro ва Winstrike Team) МДҲдан. АҚШнинг Evil Geniuses жамоасида Ўзбекистонда туғилган киберспортчи бор. Arteezy ники остида ўйнайдиган Артур Бабаев 1996 йил 1 июль куни Ўзбекистонда, аниқроғи Тошкентда туғилган. 22 ёшли киберспортчи ҳозиргача турнирларда деярли 1,3 млн доллар ютишга муваффақ бўлган.

Турнир ғолиби уйига 10,7 млн доллар билан уйига қайтади. Финалчи эса деярли 4 млн доллар эгасига айланади.

"Dota 2" бўйича норасмий жаҳон чемпионатини YouTube тармоғидаги Dota2RuHub каналида томоша қилишингиз мумкин. Ўйинлар жонли эфирда намойиш этилади.

Мусобақа тақвими билан бу ерда танишасиз: The International 2018

Рейтинг: +32   
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг