Бугун 18:00. "Локомотив" - "Насаф"

Narzulla Saydullayev
15 сен 2015, 09:00
Бугун Ўзбекистон кубогининг дастлабки финалчиси номи маълум бўлади.

Ярим финал жавоб ўйинларининг дастлабкисида Тошкентнинг "Локомотив" ҳамда Қаршининг "Насаф" клублари тўқнаш келади. Қаршида ўтган илк учрашувда "аждарлар" 2:0 ҳисобида зафар қучишганди.

Бугунги ўйинда Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоа йирик ҳисобда ғалаба қозонсагина финалга йўлланма олади. Учрашув соат 18:00да ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади.

Барча мухлисларни ўйинни томоша қилиш учун стадионга чорлаб қоламиз.

Эртага эса ярим финалнинг иккинчи жавоб ўйини доирасида "Бунёдкор" ва "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтади. 


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›