Бугун 17:45да "Соккер клуб"

Aslanov Jasurbek
30 май 2015
“Спорт” телерадиоканали шарҳловчилари Диёр Имомхўжаев ҳамда Дилшодбек Тўхтабеков ҳаммуаллифлигидаги “Соккер клуб” лойиҳаси футбол мухлислари томонидан илиқ қарши олинганди.
Бугун унинг учинчи сони эфир юзини кўради.

17:45 дан бошлаб узатиладиган кўрсатувда “Андижон” футбол клуби спорт директори Улуғбек Мирзаев ҳамда “ФутболМед” директори Муаззам Мелиева меҳмон сифатида иштирок этишади. Шунингдек, ўз шахсини ошкор этмасликни сўраган сирли шахс томонидан ҳам бир қатор қизиқарли фактлар ҳамда фикрларни эшитишингиз мумкин.

Лойиҳанинг мазкур сони футболчиларга тўланадиган кўтарма пуллари, ўйинчиларнинг клублар томонидан суғурта қилиниши, легионер футболчилар билан шоша-пиша тузиладиган шартномалар ва уларнинг оқибатлари, ҳорижий чемпионатларда йўл олган айрим ўзбекистонлик футболчилар дуч келган муаммолар ҳақида сўз юритади. Ўзбекистон профессионал футбол лигасини регламентга айрим ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга ундайди.

“Соккер клуб” эртага – 31 май куни соат 12:05 да такроран эфирга узатилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia