

"Сўнгги йилларда жаҳоннинг энг яхши дарвозабонлари Касильяс, Чех ва Нойер деб ўйлайман.
Пепе Рейна оёқда, Нойер эса иккинчи қаватда ўйнайдиган энг яхши дарвозабон. Касильяс қўллари билан яхши ўйнайди. Уларнинг орасида энг зўри Чех" - дейди Буффон.
Чехия терма жамоаси ва "Арсенал" посбони ҳам Буффон номига илиқ сўзлар айтди.
"Жижи ажойиб дарвозабон. У ўз ҳаракатлари билан жамоани ғалабага чорлайди. Буффон ўз жамоасининг муҳим футболчиларидан биридир. Ҳар қандай ҳимоячи унга бемалол ишониши мумкин. Буффон билан ёзишиб турамиз, унга бўлган ҳурматим чексиз" - дейди Чех.



