"Бу шармандалик". Льорис "Тоттенхэм"нинг Европа Лигасидан чиқиб кетгани ҳақида

Alisher
19 мар 2021, 11:51
"Тоттенхэм" дарвозабони Уго Льорис жамоа Европа Лигасини тарк этганидан сўнг журналистлар билан гаплашди.

1/8 финалда Англиянинг топ-клуби Загребнинг "Динамо" жамоасидан кучсизлиги билиниб қолди. Хорватия жамоаси меҳмондаги 0:2 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг, ўз уйида Лондон клубини 3:0 ҳисобида таслим этди.

"Жамоа жуда хафа. Бу шармандалик. Умид қиламанки, ҳар бир ўйинчи ўзида жавобгарликни ҳис қилмоқда. Биз албатта гол урамиз деб ўйлагандик, аммо "Динамо" муваффақиятга кўпроқ ишонди.

"Тоттенхэм" умуман ўйинни назорат қилмади. Биз ёмон ўйнадик", - дейди дарвозабон.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›