UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Бу сафар Суперкубокда "Бунёдкор" "Локомотив" билан ўйнайди Янгиликлар

Бу сафар Суперкубокда "Бунёдкор" "Локомотив" билан ўйнайди

Мана бир неча йиллардан бери мухлисларни қизиқтириб келаётган Суперкубок учун бу сафар Тошкентнинг икки жамоаси - "Локомотив" ва "Бунёдкор" майдонга чиқади.
"Бунёдкор" ҳам кубок, ҳам чемпионатда зафар қучгани учун барча ерда бўлгани каби бу ўйинда мамлакатнинг вице чемпиони иштирок этиши лозим. 2013 йил "Пахтакор" - "Бунёдкор", 2012 йил "Бунёдкор" - "Насаф", 2011 йил "Пахтакор" - "Бунёдкор" жамоалари суперкубок учун "майдонга тушганлар"...

Ҳар мавсум якунига етганида ва янги мавсумнинг биринчи турига қадар мухлис ва мутахассисларни қизиқтирадиган энг кўп савол "Суперкубок бу йил ўтказиладими?" бўлади. Мана биз биринчилардан бошлаб юбордик, ПФЛ вакиллари, "ўзим айланай" бу сафар клубларимизни вақти бўлса битта суперкубок ўтказиб юборинглар. Ҳувиллаган Тошкент стадионларида эмас, ростманасига мухлис кирадиган вилоятлардан бирида. Ишонаверинг, чипта бозоридан тушадиган пулларнинг ўзидан барча харажатларни қоплаб оласизлар. Жуда бўлмаса, 2 ҳафта ичида дастур тайёрлаб вилоят футбол федерацияларига юборинг, суперкубокка мезбонлик қилиш учун курашадиганлар пайдо бўлар. Ҳеч бўлмаса 2та чиқса, харажатлар ҳам камаяди. Ҳа энди, мезбонликни қўлга киритиш учун икки вилоят ким ўзарга ўйнайди. Бири “Мен меҳмонхоналарни ҳам бепул жамоаларга тақдим этаман” деса, бири “Ана боринг, ҳамма ҳаражат мендан” деб юбориши мумкин.

Аслида танганинг иккинчи томони ҳам бор. 2013 йил бошида ПФЛ расман икки клуб "Пахтакор" ва "Бунёдкор"га суперкубокни таклиф этди. Лекин бу клубларимиз ОЧЛга тайёргарлик кўраётганликлари учун ўз тақвимларидан жой топа олмадилар. 4 ноябрда якунига етган чемпионатимиз тахминан 2-3 март кунлари старт олади. Роппа-роса 120 кунни ўз ичига олган 4 ой муддат ичида 2 кунни суперкубокка ажрата олмаслик кулгули. Шундай экан, вақт йўқ деган баҳона ўтмайди. Балки клубларимиз ўз рейтингларини бой беришдан қўрқарлар? Бу ҳам ҳақиқатга яқин назария. Шундай экан, ПФЛ қизини турмушга бераётган замонавий ота каби розилик сўраши эмас, мана шу кунга, мана шу стадионга, мана шу соатда етиб келинглар, суперкубок бўлади деб айтсин, бўлди гап тамом. Вақти йўқми, ПФЛ қошидаги мусобақага бўйсунмаяптими, мухлис учун ўйнамаяптими, марҳамат, жаримага тортилсин, ўрнига ўйнайдиганлар етарлича топилади. ПФЛ ва мухлисларни ҳурмат қилмаган жамоаларни биз ҳам ҳурмат қилишга мажбур эмасмиз. 2014 йил мухлислар учун нимадир қилинмаса, футболга сал жилов берилмаса бошқа овунадиган нарсамиз қолмади. Энди бир ёқадан бош чиқариб ишламасак бўлмайди. Ҳар сафар ПФЛ биносига кириб биронта вакили билан гаплашсангиз, "Сен тўғри айтаяпсан", -дейди-ю, ўз билганидан қолмайди...

Кейинги йил олий лига жамоалари сонини сақлаб қолган ҳолда ўйинлар сонини ошириш керак. Бу қандай йўл билан амалга оширилади, барибир бизнинг фикримиз инобатга олинмайди. 2014 йилда мухлислар учун бирон-бир жиддий ўзгартириш киритилмаса кейин кеч бўлади, жуда кеч!

Хайрулло Холиқов:
Фикримча, Суперкубок керак. Чунки футбол севиб томоша қилинадиган аксарият мамлакатларда чемпион ҳамда Кубок соҳиби ўртасида Суперкубок учрашуви ўтказиб келинади. Хўш, биз йилни қандай бошлашимиз керак? Дастлаб Суперкубок, кейин олий лига, кейин Ўзбекистон Кубоги, кейин биринчи лига ва ҳоказо...

Йилни якунлаш эса қуйидагича бўлади. Дастлаб биринчи лигани тугатиб оламиз, кейин олий лигани ва охирида Ўзбекистон Кубоги финали ўтказилса жуда қизиқ бўлармиди. Бу йилги Кубок финали унчалик қизиқ ўтмади. Ҳар ҳолда миллий чемпионат тугамай туриб финални ўтказиб олиш ғалати экан. Шундай экан, агар ПФЛ ҳар мавсумни Суперкубок ўтказиш билан бошласа, зўр иш бўларди. Назаримда, Суперкубокни айнан мавсум бошида, яъни олий лига бошланмасдан олдин ўтказиш керак. Ҳатто биринчи даврадан кейинги танаффус вақтида ўтказиш ҳам унчалик қизиқ бўлмайди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика