UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48Италия. «Интер» «Удинезе»ни таслим қилди ва бошқа ўйинлар  1 01:46«Обод»: «Локомотив» ўринбосарлари билан ўйнадик  0 00:55"Марсель" "Барселона" ҳимоячисига даъвогар  0 00:35«Милан» ҳимоячисидан антирекорд   1 00:10Луис Энрикенинг ёрдамчиси «Сельта» бош мураббийи бўлди  3 23:45Тоттининг "Рома"даги сўнгги ўйини қандай ўтди? ФОТО  16 23:25Манчини кейинги ҳафта «Зенит» бош мураббийи бўлади  0 23:05"Машъал": Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жавоб баҳсига тайёргарлик бошланди  8 23:02Италия. «Рома» Тоттининг сўнгги ўйинида ғолиб бўлди   2 22:20Маскерано 6 ҳафта футбол ўйнамайди  6 21:56Афонин ва "Оренбург" Россия премьер-лигасидан тушиб кетди  11 21:47Коклен: "Арсенал" футболчилари Венгер учун Англия Кубогида ғолиб бўлишди"  3 21:16Роналдонинг фикрича, "Олтин тўп" Роналдуга берилиши керак  8 20:45"Сампдория" ва "Лас-Пальмас" "Интер" футболчисини ижарага олмоқчи  0 20:14Иньеста: "Келаси мавсум "Барселона" янги одамлар билан навбатдаги уринишни амалга оширади"  6

28 мар 10:49
Янгиликлар

Бу қизиқ! Воҳид Шодиев олий лигадаги 1-голини қачон урган эди?

"FIFA.uz"да фойдаланувчиларига очко улашаётган Воҳид Шодиев олий лигадаги дебют учрашувини 2008 йил ўтказган.
"ЎзДонг-Жу" таркибида рўйхатдан ўтган футболчи 1-турда "Сўғдиёна"га қарши баҳснинг 75-дақиқасида Элёр Раҳматуллаев ўрнига майдонга тушган. Учрашув қайдномаси қуйидагича кўриниш олган.

"Сўғдиёна" - "ЎзДонг-Жу" - 1:1 (0:0)
1-тур.
"Жиззах" стадиони. 8000 томошабин.
Голлар: Нўъмон Ҳасанов (77) - Вадим Любинский (90+2)
"Сўғдиёна": Каттаев Шерзод; Отабоев Ином; Насибуллаев Шавкат; Қудратов Марат (Ҳасанов Нўъмон, 58); Эркинов Шаҳбоз (Шарофутдинов Саидолимхон, 89); Юлдашев Азим; Маҳмудов Алишер; Шораҳмедов Акмал; Чориев Ислом (Абдумўминов Бекзод, 55); Юсупов Одил; Қурбонов Мухтор.
"ЎзДонг-Жу": Чориев Акмал; Ҳайдаров Лутфулла; Тоштемиров Ҳусниддин; Солиохунов Аброр; Арсланов Сергей; Раҳмонов Расул (Мусаев Фарҳод, 80); Иминов Ахбор; Аҳмедов Ислом; Любинский Вадим; Маҳмудов Азизулло; Раҳматуллаев Элёр (Шодиев Воҳид, 75)
Огоҳлантиришлар: Маҳмудов Азизулло, 58; Юлдашев Азим, 75.

Бу пайтлар "Сўғдиёна" кучли ва келажаги бор таркибга эга эди. Аммо молиявий ҳолатнинг қониқарли эмаслиги сабаб, жамоадан кўплаб футболчилар кетиб қолишган. Ўшанда Акмал Шораҳмедов, Алишер Маҳмудов, Шавкат Насибуллаев сингари футболчилар мавсумни "Сўғдиёна"да ўтказгандилар.



Воҳид Шодиев "Қизилқум" сафида "Пахтакор" ҳимоячиси Анзур Исмоиловга қарши

Олий лига - 2008да Шодиев жами 7 учрашувда майдонга тушган. Дақиқалари сони 195ни ташкил этган. Ҳужумчи лигадаги дастлабки голини "Қизилқум" сафида урган. 2009 йилни зарафшонликлар сафида бошлаган футболчи 2-турда "Шўртан" дарвозасини ишғол қилади. Аммо ғузорликларга қарши кечган беллашувда майдон эгалари ғалаба қозонишган.
3 октябрь куни Шодиев олий лигадаги илк дублини нишонлайди. "Бухоро" - "Қизилқум" ўйинида майдон эгалари йирик ҳисобда мағлубиятга учраганлар - 3:5.

"Бухоро" - "Қизилқум" - 3:5 (2:1)
03.10.2009.
24-тур. "Бухоро" стадиони. 4375 томошабин.
Голлар: Шамситдинов Ориф (16), Қобилов Суҳроб (23), Солиев Лочин (71) - Шодиев Воҳид (11, 50), Постолтаев Владимир (61), Кошелев Леонид (75, 78)
"Бухоро": Лобанов Александр; Мусаев Шуҳрат; Омонов Бобиржон; Неъматов Суҳроб; Ничунаев Вадим (Умархонов Д, 62); Солиев Лочин; Шамситдинов Ориф; Қобилов Суҳроб; Ахметалиев Серик (Ляпин Альберт, 50); Абибуллаев Дилявер (Саматов Алишер, 75); Асланов Толиб
"Қизилқум": Захарецкий Сергей; Насибуллаев Шавкат; Гладков Егор; Рустамов Акмал (Досанов Дониёр, 70); Рисқуллаев Ахрол; Рисқуллаев Акмал; Кошелев Леонид; Жўраев Шерали; Любинский Вадим (Власичев Андрей, 82); Шодиев Воҳид (Раупов Зоҳид, 64); Постолтаев Владимир.
Огоҳлантиришлар: Ахметалиев Серик (14), Омонов Бобиржон (16).



"Бухоро" - "Қизилқум" учрашувида рақиб дарвозасини боши билан нишонга оляпти

Қизиғи шундаки, Шодиев биринчи дублини бугунда "Пахтакор" дарвозасини қўриқлаётган Александр Лобанов дарвозасига йўллаган. Воҳид "Қизилқум" таркибида жами 7 маротаба рақиб дарвозасини ишғол қилади. 2010-11 йилларни "Нефтчи" сафида ўтказган ҳужумчи биронта гол ура олмаган. "Бухоро" сафида 2012 йилги мавсумнинг 11-турига қадар рақиблар дарвозасини ишғол қила олмаган Шодиев, мавсумда жами 5 марта гол урди. Орадан бир йил ўтиб эса 12та.



Шодиев "Нефтчи" сафида


Унинг бу ҳаракатлари МТЖ бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг назаридан четда қолмади ва футболчи Вьетнам ҳамда Гонконг терма жамоаларига қарши ўйинларда биттадан гол уришга муваффақ бўлди.

“Бу қизиқ!” лойиҳамиз давом этади...

Нодирхўжа Юлдашев.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  90
"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО "Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО
Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"...  70
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: