

Жамоалар қайси турда қайси жамоа билан ўйнашларини билиб олишди.
Қизиғи тақвимга кўра "Навбаҳор" ва "Локомотив" клуби уч марта очилиш ўйинида иштирок этишади.
"Навбаҳор" дастлабки икки турда "Металлург" ва АГМК меҳмони бўлиб очилиш баҳсида қатнашади. Сўнгра 3-турда ўз уйида "Локомотив" билан ҳам очилиш учрашувини ўтказади.
"Локомотив" эса дастлаб Навоийда очилиш баҳсида қатнашади. Кейин ўз майдонида "Металлург" билан очилиш учрашувини ўтказади. 3-турда юқорида айтганимиздек Намангандаги биринчи ўйинда қатнашади.




