Бразилия терма жамоаси Америка Кубоги-2019 учун формасини тақдим этди

Aslanov Jasurbek
10 апр 2019, 10:24
Бразилия терма жамоасининг Америка Кубоги-2019да фойдаланадиган либоси тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Форма бразилияликларнинг 100 йиллик ғалабасига атаб ишлаб чиқарилган. Ўшанда улар Уругвайни мағлуб этишган эди.




Асосий ранг  - оқ ва кўк. Бу ранглардаги либос 1950 йил, Бразилия терма жамоаси ЖЧ финалида мағлуб бўлгунига қадар ишлатилган.

Америка Кубоги 14 июндан 7 июлгача Бразилияда ўтказилади. Турнирда Қатар ва Япония терма жамоалари ҳам иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: twitter.com/CBF_Futebol

Сўнгги янгиликлар

Барча ›