UZ

Сўнгги янгиликлар

04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  44 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  13 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  26 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  13 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  3

Бразилия Президенти: Мамлакат ЖЧ-2014ни ўтказишга тайёр Янгиликлар

Бразилия Президенти: Мамлакат ЖЧ-2014ни ўтказишга тайёр

Бразилия Президенти Дилма Русеф ЖЧ-2014ни ўтказишга тайёр эканлигини маълум қилди.
Мундиалнинг финал босқичи эртага старт олиб, 13 июль куни якунига етади. “Бразилия жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказишга тайёр. Мамлакатимизга келаётган мухлисларга ҳам барча шароитлар яратиб берилди ва ишончим комилки, улар Бразилиядан яхши таассуротлар билан уйларига қайтишади”, — дейди Русеф.

Таъкидлаш жоиз, айрим ФИФА мулозимлари ва баъзи журналистлар Бразилия ЖЧ-2014 тайёргарлигига улгурмади, деган фикрларни илгари суришяпти. Айрим стадионлар атрофида ҳамон қурилиш ишлари давом этмоқда. Маҳаллий аҳоли эса жаҳон чемпионати ўтказилишига қарши намойиш ўтказяпти.

Айнан мана шу сабаб туфайли Бразилия Президенти эртага Бразилия - Хорватия терма жамоалари ўртасида ўтказиладиган очилиш учрашувини бевосита стадиондан кузатмайди. Маълумотларга кўра, мамлакат аҳолиси Президент олиб бораётган ислоҳотлардан норози. Дилма Русефнинг ўрнига спорт вазири Алдо Ребело очилиш ўйинига ташриф буюради.


FIFA.UZ да ЖЧ-2014 учун орзулар жамоасини тузинг
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика