​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди

Sherzod Nurmatov
10 окт 2025, 19:56
Терма жамоалар ФИФА кунлари доирасидаги ўртоқлик баҳсларида майдонга тушишда давом этмоқда.

Корея Республикаси бугун пойтахт Сеулда Бразилияни меҳмон қилиб, 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди. Родриго ва Эстевао дубль қайд этган бўлса, яна бир гол Винисиус Жуниор ҳисобига ёзилди.

Бразилия терма жамоаси энди 14 октябрь куни Тёфу шаҳрида Японияга қарши ўртоқлик баҳсида қатнашади. 


Халқаро ўртоқлик учрашуви

Корея – Бразилия 0:5

"Сеул Жаҳон Кубоги" стадиони

Голлар: Эстевао 13', 47', Родриго 41', 49', Винисиус Жуниор 77'


Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia