

Бу ҳақида Бразилия футбол федерацияси вице-президенти Франсиско Новоллетто айтиб ўтди.
"Уч йил олдин ҳамкасбим Гвардиола билан боғланган ва унинг Бразилия терма жамоасида ишлаш имкониятларини ўрганган эди.
Ўшанда мураббий музокаралар учун очиқ бўлган. Аммо, йилига 24 миллион евро маош сўраган. Тите учун ўринбосарнинг бундай талабини эшитганимизда юрак ҳуружи содир бўлишига оз қолган", - деди у.



