Бразилия 2018 йилги жаҳон чемпионатига чиққан илк жамоа

Aslanov Jasurbek
29 мар 2017, 11:29
Бразилия терма жамоаси бугун тонгда Парагвайга қарши бўлиб ўтган ЖЧ-2018 саралаш учрашувида ғалабага эришди.

3:0 ҳисобида якунланган баҳсда Филиппе Коутиньо, Неймар ва Марсело ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Шундай қилиб, Бразилия терма жамоаси биринчи бўлиб Россияда ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Россия ушбу турнирда мезбон сифатида қатнашади.



Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia