"Брайтон" ҳимоячиси Кукурелья "Ман Сити"нинг қизиқишига муносабат билдирди

Alisher
26 май 2022, 11:47
"Брайтон" ҳимоячиси Марк Кукурелья унга "Манчестер Сити" қизиқаётганига муносабат билдирди.

Футболчи фаолиятини Манчестер клубида давом эттиришни хоҳлайди.

"Шаҳарликлар" 23 ёшли испаниялик футболчи учун 30 миллион евро атрофидаги маблағдан воз кечишга тайёрлар.

"Агар имконият пайдо бўлса, ундан фойдаланиш керак. Шунчаки рад этиб бўлмайдиган клублар бор", - дейди Кукурелья.

Ўйинчи якунланган мавсум "Брайтон" таркибида 39та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 2та ассист қайд этди. Испаннинг шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Jijantes